RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

"Футболчилар барча ўйинларга жиддий қарашди ва бунинг самарасини кўришди". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Футболчилар барча ўйинларга жиддий қарашди ва бунинг самарасини кўришди". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани

ОФК кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Аср" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Барчага хайрли кеч. Биринчи галда футболчиларимга мусобақада борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Мухлисларимизни табриклайман. Гуруҳдан чиққанимиздан хурсандман. Эндиликда олдинга интилишда давом этишимиз керак. Учта учрашувда рақибларимизга жиддий муносабатда бўлдик. Йигитлар масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўйнашди. Бугунги рақибимиз тажрибали жамоа эди. Уларнинг жисмоний жиҳатдан тайёр эмаслигини билардик. Футболчилар буни тушунган ҳолда тезроқ ҳаракат қилишди ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни ишончли кўринишга келтирдик. Яна бир бор ҳаммага раҳмат", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Ҳусайн Норчаев: 

- Бугун ўйин назоратимизда бўлди. "Олтин Аср" тажрибалироқ жамоа эди. Шуни билган ҳолда ҳаракатларимизга тезлик қўшишга интилдик. Биринчи бўлимда иккита гол уриб ишимизни янада осонлаштириб олдик. Мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни жамоамиз тўлиқ бажарди. Гуруҳдан чиққанимиз билан барчани табриклаб қоламан.

- "Насаф" иштирокидаги ўйинларда қизиқ ҳолат бўлдики, жамоа барча голларни фақат битта таймда урди. Иккита баҳсда учрашувнинг дастлабки қисмида ҳисобда олдинга чиқиб олгач бўшаш ҳолати кузатилгани нимага боғлиқ?

- Қайсидир паллада ўйинни кучайтириш керак бўлса, кучайтирамиз. Бўшашиш руҳият билан боғлиқ. Биринчи турда дастлабки бўлимда гол уришни уддасидан чиқа олмагандик. Охирги икки ўйинда эса биринчи бўлимда гол уриб олдик. Бу ҳақида футболчиларга кўрсатмалар берилганди. Кўпроқ вазиятлар яратишимиз уқтирилди. Бироқ нима учундир кўпроқ натижани сақлаб қолишга ўйнашди. 

- "Насаф" учта ўйинда 9 очко жамғарди ва 9та гол урди. Муваффақият сири нимада?

- Ушбу турнирга футболчиларимизни бирлаштирган ҳолда яхши тайёрлаш талаб қилинарди. Шогирдларимга мусобақага жиддий руҳда ёндошишгани учун раҳмат айтаман. Даражамиз бироз бўлсада юқори эканлигини билиб тургандик. Фақат буни майдонда кўрсатишимиз керак эди, холос. 

- Агарда ОЧЛда ҳам иштирок этганингларда шундай натижа қайд эта олармидинглар?

- ОЧЛ ва ОФК ўртасидаги даражада фарқ катта. Нима бўлганда ҳам ўз ўйинимиздан ташқарига чиқмасдик. ОЧЛда футболчилар, жамоаларнинг савияси катта. У ерда бундай осон ўйинлар бўлмайди.

Рейтинг: +69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика