RU

Последние новости

19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  1 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  14 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2

Футболчи ёки мураббийлар билан бекор қилинаётган шартномалар жиддий назорат қилинади Новости

Футболчи ёки мураббийлар билан бекор қилинаётган шартномалар жиддий назорат қилинади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси футболчи ҳамда мураббийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги ишларни кучайтиради.

Эндиликда бирор жамоа ўз футболчиси, мураббийи билан меҳнат шартномасини бекор қилса, уларнинг ўрни тўлдирилаётган фурсатда ПФЛ эски ишчилар билан қарздорлик масаласи ижобий томонга ҳал бўлмагунига қадар, янгиларни рўйхатдан ўтказмайди.

Яқиндагина Ғузорнинг "Шўртан" клуби бош мураббий Асрор Алиқулов билан шартномани бекор қилиб, унинг ўрнига Ёрқин Назаровни рўйхатни ўтказишни истаганди. Аммо ПФЛ Алиқулов билан боғлиқ қарздорлик масаласи очиқланмагунига қадар, "Шўртан"нинг янги бош мураббийи масаласини очиқлигича қолдирди.

Кейинроқ Асрор Алиқулов ва "Шўртан" ўртасидаги қарздорлик масаласи тўлиқ ҳал этилиб, Ғузор клуби 15 августга қадар барча қарздорликдан қутилиш борасида кафолат хати тайёрлаганидан кейингина, янги мутахассис расман иш бошлашига рухсат этилди. Иш ҳозирча ПФЛ назоратида, Алиқулов билан давом этиб келаётган қарздорлик 15 августдан кечиктирилса, "Шўртан"га нисбатан санкциялар бошланади.

Шунингдек, Виктор Кумиков ҳамда унинг ёрдамчилари билан шартномани бекор қилган АГМК клуби ҳам қарздорлик масаласи борасида ПФЛга тушунтириш берди. Ҳар икки ҳолатда ҳам ПФЛ ўз вазифасидан озод этилган мураббийлар билан алоқага чиқди. АГМК Кумиков билан боғлиқ ишни деярли ҳал қилиб бўлган. Белгиланган вақтда масала тўлиқ ечимини топмаса, Кумиков бизга шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Иш кечиктирилмасдан кўриб чиқилади.



Айни вақтда бир неча йиллик қарздорлик масалалари бўйича қатор футболчи ҳамда мураббийлар шикоят аризалари билан мурожаат қилган. Бу биринчи навбатда футболчи ва мураббийлар ўз ҳақини талаб қила олмаслигидан, иккинчи томондан уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари етарли даражада таъминланмаганидан далолат беради. ПФЛ босқичма-босқич бу каби масалаларни тартибга солади. Бу каби ишлар ФИФАга қадар етиб боришини ёки футболчилар, мураббийлар йиллар давомида ўз ҳақини ололмай юришини кутиш шарт эмас.

Қолаверса, бир қанча клублар легионер футболчилар билан ишлаш борасида қатор хато ва камчиликларга йўл қўйган. Оқибатда иш ФИФАга қадар етиб борган. Бундай ишларнинг бир қанчаси ҳалигача осилиб тургани ҳунук ҳолат. Эндиликда клублар футболчилар, мураббийлар ва ишчи-ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига жиддий эътибор қаратиши шарт. Бу ишга енгил кўз билан қарайдиган клубларга қарши иш олиб борилади.

Ўз навбатида шартномаси тугатилаётган футболчилар ёки мураббийларнинг собиқ клубига қарши эътирози бўлса, масала ҳали иссиқ вақтидаёқ ПФЛга мурожаат қилиш тавсия этилади. Клубнинг оғзаки ваъдаларига ишониб, бир неча йиллардан буён ҳақини ололмай юрган футболчилар ҳам ҳаётга кенгроқ кўз билан қараши, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши керак.

Бу каби масалалар йиллар давомида ечимсиз ётаверса, муаммони ҳал қилиш шунчалик қийин бўлади. Темир қизиғида босилса, ҳеч бир томон норизо бўлинмайдиган ечим топиш ҳам осонроқдир. Чунки клубларда раҳбарлар алмашиб туриши оддий бир ҳолат. Янги раҳбариятнинг эски ишларни "тозалаб" юриши ҳам чиройли иш эмас. Ҳамма нарса ўз вақтида бўлгани яхши.

P.S. Айни вақтда "Бухоро" футбол клуби сафида тўп сурган икки нафар легионер футболчи билан ҳам шартномалар тугатилган. Шундан келиб чиқиб, "Бухоро" футбол клуби ҳозирданоқ улар билан боғлиқ масалани очиқлаши талаб этилади. Трансфер ойнаси вақтида "Бухоро" навбатдаги юришларни амалга ошириши учун, аввал ортда қолган ишларни тартибга солган бўлиши лозим. Йўқса, "Бухоро" янги номларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика