RU

Последние новости

23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  0 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  6 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  11 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  226 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9

"Футболчи майдонда завқ олмаса, у футбол ўйнаган ҳисобланмайди" – "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги қаҳрамони Новости

"Футболчи майдонда завқ олмаса, у футбол ўйнаган ҳисобланмайди" – "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги қаҳрамони

Даврон Файзиев бошчилигидаги "Қўқон-1912" иккинчи даврани курашувчан руҳда ўтказмоқда.

Coca-Cola Суперлигасининг сўнгги 3 та турида рақиблари билан муроса кўчасини танлаган жамоа эндиликда ўз омадини Ўзбекистон Кубогида синаб кўради. Мана шу баҳсларда "шунқорлар"нинг 3 та голига муаллифлик қилган Шоҳназар Норбеков сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга фикрларини билдирди.

- Олдинда жамоани "Қизилқум" билан муҳим бўлган баҳс кутмоқда. Ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Кунига икки махалдан ҳозирлик кўрмоқдамиз. Кубок ўйинига жиддий муносабатда бўлиш керак, деб ўйлайман. Умид қиламанки, мухлисларимизни хафа қилиб қўймаймиз. 

- Иккинчи даврада "Қўқон-1912"га келиб яна голлар уришни бошладингиз...

- Бу ерда барча йигитлар имкониятларимни жуда яхши билишади. "Металлург"да ундай эмасди. Голларим биргина меники, дея олмайман. Жамоадошларим яхши пас беришяпти. Керакли вазиятга олиб чиқишмоқда. Шундай экан, бунда барчанинг ҳиссаси бор. 

- Бу ерда қандайдир боғлиқлик бордек гуё...

- Айтганимдек, жамоадагилар билан бир-биримизни яхши тушунамиз. Характерим бироз оғирроқ. Бунда ўзаро чиқишиб кетиш муҳим ҳисобланади. Биз битта оиламиз. Жамоада барча бир-бирига ёрдам беради. 

- "Металлург"да ўзингизни кўрсатишингиз учун нима тўсқинлик қилди?

- Ҳаммаси жойида эди. Мураббийнинг тактикаси мен ўйнайдиган футболга тўғри келмади. Испанча футболини тушунмадим. Футболчи бўлиб майдондан завқ олиб чиқиб кетмасангиз, у футбол ўйнаш бўлмайди. Ҳужумчи учун битта ўйинда камида 2-3 та вазият бўлиши лозим. Ундан ками ачинарли ҳолатдир. "Металлург"да 8 турда 1 та вазият юзага келди. 

- Иккинчи давра стартидаги ўйинларнинг қайси бирида жамоа ғалабага ҳақли эди?

- Учта учрашувнинг барида ютишимиз мумкин эди. Йўқ жойдан голлар олиб келдик. Биздан ғалаба кутишмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика