RU

Последние новости

22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  1 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  3 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  46 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6

"Футбол тўпини ўзимиз қоғоз ва латталардан ясаб ўйнардик" — Лисандро Мартинес Новости

"Футбол тўпини ўзимиз қоғоз ва латталардан ясаб ўйнардик" — Лисандро Мартинес

МЮ ҳимоячиси Лисандро Мартинес қандай қилиб қоғоз ва латтадан ясалган тўп билан футбол ўйнашни бошлагани, кейин эса деярли қурилиш ишчисига айлангани ҳақида гапирди.

"Бутун умр футбол ўйнаганимни эслайман", – деди Лича "Юнайтед" расмий сайтига.

"Доим ёнимда футбол тўпи бўларди, йўқ бўлганда уни ўзимиз қоғоз ва латталардан ясардик ёки қўшниларимиз ёрдам беришарди. Болалигимда бувим билан яшардим, кўчада футбол майдони қуриб олгандик. Мен ака-ука ва дўстларим билан шохларни синдиришга борганимизни эслайман – биз уларни вертикал равишда қўярдик ва бу бизнинг дарвозамиз эди. Кун бўйи ўша ерда бўлардик, шунинг учун ҳа, мен эсимни таниганимдан бери футбол ўйнаяпман.

Бир куни мен уйни тарк этиб, ёшлар даражасида футбол билан шуғулланиш имкониятига эга бўлдим, лекин мен ҳали жуда ёш эканлигимни ҳис қилдим. Ҳар доим оилам даврасиди бўлишни ёқтирардим, лекин уйда эмас, бошқа шаҳарда яшашимга тўғри келарди. Умуман олганда, мен бормаганман, ҳозир хато қилганимни тушуниб етганман.

Кейин 13 ёшга тўлганимда, ота-онам бу қарор бўйича мен билан узоқ вақт баҳслашди. Кейин ўшанда ғишт терувчи бўлиб ишлаган отам: "Хуллас, футбол ўйнашни истамасанг, мен билан бирга қурилишда ишлашга борасан!" деди.

Биринчи иш кунимга эрталаб соат 7 да чиқишим керак эди ва ухлаб қолдим, тасаввур қиляпсизми?! Мен у ерга ўн ярим ёки ўн бирларда етиб бордим, отам шунчаки менга қаради ва шундай деди: "Энди бу сен учун эмаслигини тушундингми? Сен футболчилик фаолияти билан шуғулланишинг керак. Сенинг ишинг – бу футбол!". Ўшанда биринчи марта бошимда нимадир айланган".

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика