RU

Последние новости

16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  73 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 16:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Футбол тарихидаги энг зўр триолар Новости

Футбол тарихидаги энг зўр триолар

Замонавий футболда BBC ва MSN триолари тинимсиз кураш олиб бормоқда ва бугун сизга футбол тарихидаги энг кучли триоларнитақдим этамиз.

10. Криштиану Роналду, Уэйн Руни ва Карлос Тевес - CWC

"Манчестер Юнайтед" Криштиану Роналду, Уэйн Руни ва Карлос Тевес триоси билан Чемпионлар лигасида икки маротаба финалгача чиқа олган. Бу учлик комбинация, ақл ва ҳужумни якунлаш борасида Премьер-лига тарихидаги энг яхши триолардан бири ҳисобланади. 


9. Самуэль Это'О, Лионель Месси ва Тьерри Анри  - EMA

Месси, Анри ва Это'О Гвардиоланинг "Барселона"даги илк мавсумида ажойиб ўйин кўрсатган. Бу уч ҳужумчи 2008/09 мавсумда 100дан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган.


8. Роналдо, Рауль ва Зинедин Зидан - RRZ

Бу буюк учлик 2000 йиллар бошида "Реал"да ўйнашган. "Галактикос"нинг бу триоаси мухлисларнинг меҳрини қозона олган.


7. Деннис Бергкамп, Робер Пирес ва Тьерри Анри - BPA

Янги минг йилликда бу учлик энг сермаҳсул футболчилар бўлган. Трио 2003/04 даги "енгилмас" мавсумда 50 га яқин голли комбинацияларда иштирок этган.


6. Франк Райкард, Марко ван Бастен ва Руд Гуллит - RBG

Голландияликлар учлиги 1989/1990 мавсумда "Милан"ни Европа Кубоги ғолибига айлантира олган. Улар "Милан" билан кетма-кет 58 учрашувда мағлуб бўлишмаган ва 1988 йилда Голландия терма жамоаси билан Европа чемпионатида зафар қучишади.


5. Карим Бензема, Гарет Бэйл ва Криштиану Роналду - BBC

Барча даврларнинг энг қиммат ҳужум учлиги шубҳасиз дахшатли куч ҳисобланади. Юлдузлар 2013/14 мавсумда 97 та гол уриб, "Реал"га "Ла Десима"ни (10та Чемпионлар лигаси Кубоги) тақдим этди.


4. Альфредо Ди Стефано, Франсиско Генто ва Ференс Пушкаш - AFF

Ди Стефано, Генто ва Пушкаш 1950 йилларда "Реал"ни жаҳоннинг энг буюк клубига айлантирган. "Қироллик клуби" бу учлик билан барча совринни қўлга киритади, Генто эса 6 та Европа Кубогини қўлга киритган ягона футболчидир.


3. Бобби Чарльтон, Денис Лоу ва Жорж Бест - BDG

"Олд Траффорд"нинг "муқаддас учлиги" "Манчестер Юнайтед"га илк Европа Кубогини тақдим этади. Уччала афсона ҳам "Олтин тўп" олишга муваффақ бўлган.


2. Роналдо, Ривалдо ва Роналдиньо - RRR

Учта R Бразилия терма жамоасига Япониядаги жаҳон чемпионатида (2002) ғолиб бўлишга ёрдам берган. Бу трио Бразилиянинг олтин авлоди эди ва улар финалда Германия терма жамоасини мағлуб этиб шон-шарафга эришишган.


1. Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар - MSN

MSN 2015 йилда "Барселона" сафида 137 та гол уришга муваффақ бўлди. Ўша йилда "Реал"нинг умумий голлари сони 106 тани ташкил этди.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика