Футбол симуляторларида “fair play”, келишилган ўйинлар ва майдондаги мухлислар
24 окт 2015 20:00
Новости
Футбол симуляторларида “fair play”, келишилган ўйинлар ва майдондаги мухлислар
Бироқ, бу ўйин ичидаги, футболчиларнинг "куч"лари билан боғлиқ ҳолатларга тегишли. Бугун FIFA симуляторларини яна нималар орқали қизиқроқ қилиш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз.
1. Фаол мухлислар.
Стадион трибуналари - FIFA ишлаб чиқарувчилар кам эътибор қаратадиган жиҳатлардан бири. Маълумки, бугунги кунда фаол мухлислар ўйин вақтида жамоаларни қўллаб қувватлаш учун турли ёзувлар, шиорлар билан чиқадилар. Керак бўлса бўлса файер-шоу (оловлар ёқиш) ташкиллаштирилади (Бу ерда албатта чет эллик мухлислар ҳақида гап кетмоқда). Шунингдек, майдонга югуриб чиқиб кетадиган мухлислар ҳам бугунги кунда кўплаб топилади. Ушбу майда деталлар ҳам ўйиннинг оммалашувини янада оширади.
Шунингдек, мухлисларнинг ўзларини тутишларини ҳам назорат қилиш функцияси амалга киритилиши иштирокчилар учун қизиқ бўлса керак. Мабодо, рақиб жамоа мухлислари Дани Алвесни ҳақорат қилишса сиз жарима тўлайсиз ёки кейинги ўйинни мухлисларсиз стадионда ўтказасиз.
2. Фейр-плей қоидалари борасида.
Албатта, ушбу ўйинлар махсус дастур асосида ишлаб чиқилган ва мухлисларга футбол ҳаққоний ўйин эканлигини исботлайди. Агар тўп сизни футболчингизга тегиб майдондан чиқиб кетса аутни рақиб жамоа олади. Ўйиндан ташқари ҳолат - бор нарса. Барчаси ҳаётий. Агар шуларга ўзгариш киритилсачи? Футболчилар бир бирини тишлаб олиши, сочидан тортиш, симуляция ишлатиш... Шунингдек, ҳакамга сездирмасдан рақиб футболчисини туртиб қўйиш. Симуляция ишлатиб пенальти сўраш... Қизиқ бўлса керак а?
3. Келишилган ўйинлар.
Тасаввур қилинг, сиз "Карьера" режимида жамоани бошқараяпсиз. Сизга очко сув ва ҳаводек зарур. Ана шунда рақиб жамоа билан келишилган ўйин ташкиллаштириш мумкин бўлиши ҳам ўйинга қизиқишни янада оширади. Масалан сиз чемпионат давомида асосан келишилган ўйинлардаги ғолиблик эвазига чемпионликни қўлга киритасиз. Келаси мавсумдан эса текширувлар бошланиб қолиши мумкин ва жамоангиз қуйи лигага равона бўлади. Кўрамиз, сиз асосий ўйинчиларингиз ва юлдуз дарвозабонингизни ўз жамоангизда олиб қола олармикинсиз?
Комментарии