RU

Последние новости

12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  7 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  12 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  10 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   12 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  39 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  23 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  15 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  36 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  2 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  232 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0

Футбол сеҳргари Иньеста кетмоқда, йиғламанг Новости

Футбол сеҳргари Иньеста кетмоқда, йиғламанг

"Барселона" сардори Андрес Иньеста жамоани тарк этмоқда.

Сўнгги тўрт йилда "Барселона" ўз сардорлари, муҳим футболчилари, ҳақиқий афсоналаридан ажралмоқда. 2014 йилда Карлес Пуйоль барча футбол мухлисларини йиғлатди. Ундан кейин Хави "Камп Ноу"ни тарк этди. У тез орада жамоага қайтади, бироқ мураббий сифатида. Ана энди барчага, жумладан "Реал" мухлисларига ҳам Иньестанинг кетишини кузатиш жуда оғир бўлади.

"Иньеста сочларини бўямайди, сирға тақмайди ва татуировка қилдирмайди. Балки у реклама учун тўғри келмас. Нима бўлганда ҳам Андрес барчадан энг зўри ва ҳақиқий афсона", - деди Гвардиола.

Андрес Альбаcете яқинидаги кичик, икки мингга яқин аҳолиси бор Фуэнтеальбилья номли қишлоқда ўсиб улғайди. У ерликларнинг шиори ғалати эди: "Albacete, cágateyvete", яъни "Альбасете, келдингми тезроқ кет". Билдингиз-а, ундай жойларда қандай инсонлар истиқомат қилишини, Иньеста айнан ўша ерда катта бўлди.

12 ёшлигида Андрес ўзининг туғилган жойини ташлаб, Каталонияга кўчиб кетади. У футболдаги илк қадамларини "Ла Масия"да ташлади, бироқ ўзидан катта ёшли футболчилар билан бирга тўп тепгани учун етакчилик сифатларини кўрсата олмади. Машғулотлардан кейин у уйқудан ётишдан олдин плакатга қараб, ширин-ширин орзулар қиларди ва юлдуз футболчи бўлишни ўйларди. Ўша плакатда Пеп Гвардиоланинг расми бор эди.

Гвардиола китобидан: - Бир неча йиллардан буён уни машғулот қилдираман ва шу боисдан яхши биламан. У энг зўри бўлиб қолади. Ёмон ўйнайдиган футболчини яхши даражага олиб чиқиш жуда қийин. Унга дриблинг қилишни, кимдир финт қилса ундан тўпни олиб қўйишни ҳам ўргатиб бўлмайди. Янги сценарийлар, футболча фикрлаш - футбол томоша қилганда ўрганилади. Бунга тезлик ҳам, куч ҳам, санъат ҳам керак эмас. Тито Виланова Андресга шундай баҳо берганди: "У югурмайди, сирпанади. Худди хоккейчига ўхшаб, бироқ унинг конькилари йўқ". Бу тўғри ўхшатиш эди. У шундай сирпанадики, ортда, ёнида қандай воқеликлар бўлаётганини кўрмаса ҳам билади, ҳис қилади. Айрим пайтларда одамни кўргандаги илк баҳо тўғри бўлиб чиқади. Иньестадан бўлган илк таассурот шундай бўлди, "Найк" жамоасида ишлаб юрган вақтларида акам менинг олдимга келди ва Андрес ҳақида гапирди: "Ўзинг бориб болакайнинг "Найк Кубоги" финалигача бўлган ўйинларини кўр".

Эслайман, у машғулотдан кейин тезда кийинди ва ўйинга кетди. Ўшанда унинг қандай футболчи эканлигини билганман. Финалдан кейин уни учрашувнинг энг яхши футболчиси этиб тақдирлашди. Йўл-йўлакай унинг ўйинларини футбол даҳоларидан бири Сантьяго Сегурола томоша қилаётганини кўриб қолдим. Унга: "Унинг ўйинини энди кўряпман, даҳшат", бу менинг Андресга бўлган илк таассуротим эди".

2002 йилнинг 29 октябрь кунида ЕЧЛ доирасида "Брюгге"га қарши ўйинда Луи ван Гал қўл остида 18 ёшли футболчи асосий таркибда дебют қилди. Умуман олганда ван Гал фақатгина Иньеста эмас, Хави ва Пуйол, шунингдек, "Ла Масия"нинг яна бир неча футболчиларига катта ишонч билдирган. Орадан бир қанча вақт ўтиб, етарлича тажрибага эга бўлган футболчи Месси билан биргаликда "Камп Ноу"ни сеҳрлаб қўйди.

Аввалига ёш Иньеста ўзини кўрсата олмади, чунки у Луис Энрике, Тьяго Мотта, Деко кабиларнинг соясида ўйнади. Райкард жамоа бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин майдон марказида Деко-Эдмилсон-Хави учлиги ўйнади. Мураббий Хавига кўпроқ ўйин амалиёти берди. Иньеста жамоани тарк этиши кутилаётган Гвардиоланинг вориси бўлиши кутилганди.

Вақтлар ўтиб, Гвардиоланинг плакати Иньестанинг плакатига ўзгартирилди ва унга Пепнинг имзоси туширилганди: "Мен кўрган футболчилар орасида энг зўри". Иньеста Гвардиоланинг ўрнида ўйнади. Пеп эса кетишидан олдин ўз жамоадошларига Андресни учратган куни ҳақида гапириб кетди. У Хавига шундай деганди: "Сен мени ўрнимда бўласанми? Андрес барчамизнинг ўрнимизни боса олади". Шу куни, ўша гаплардан кейин Иньеста ўзига кела олмади ва ўзини йўқотиб қўйди. Ёрдамга Луис Энрике келди. Буни қаранг, орадан 12 йил ўтиб Иньеста Энрикега мураббийлик фаолиятидаги илк мавсумидаёқ требл қайд этишида муҳим омил бўлди.

Иньеста кўп вақт захирада ўтирмасди. У деярли асосий таркиб футболчисига айланди, Деку ёки Эдмилсоннинг ўрнида ўйнарди. Пеп Гвардиола бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин Деку ва Эдмилсон жамоани тарк этди. Оқибатда Андрес асосий таркибнинг муҳим футболчисига бўлди. У узоқ вақтлар давомида Хави билан биргаликда "Барса"нинг марказида ўйнади. Улар футбол тарихидаги энг яхши дуэт бўлиб қолди, улар Гвардиола қўл остида футболнинг янги тарихини яратишди. Иллюзиячи ва сеҳргар. Улар биргаликда сеҳр ишлатишарди.

Иньеста катта рамзий терма жамоаларидан ўрин олишни ва ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида индивидуал совринлар қўлга киритишни бошлади. Андрес "Барселона"да ҳам, Испанияда ҳам кам гол урарди, бироқ ўша голлар жамоага совринлар туҳфа этарди. У ҳеч қачон тезкор ўйнамаган. Бироқ унинг ўйин техникаси футбол мухлисларини ўзига ром этарди. У иккала оёғида ҳам бир хил ўйин кўрсатарди. Хави ва Иньеста "Барселона"нинг механизмига айланди. Бироқ улар икки хил характерли инсон эди. Хави ҳакам билан баҳслашишни яхши кўрарди. Иньеста эса майдонда жимгина ўз вазифасини бажаради.

Иньеста кейинчалик "Барселона"га яна қайтиши мумкинми? Балки, буюк футболчилардан яхши мураббий етиштирса бўлади. Қаердан биласиз, вақт ўтиб, Гвардиола ва Энрике каби Иньеста ҳам жамоанинг бош мураббийи бўлар...

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +71   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика