RU

Последние новости

03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  0 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  1 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  0 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  0 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  1 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  1 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  51

Футбол мухлисидан Умид Аҳмаджоновга очиқ хат: Турғунбоев ва Мўминжонов нимага кечирилмаслиги керак? Новости

Футбол мухлисидан Умид Аҳмаджоновга очиқ хат: Турғунбоев ва Мўминжонов нимага кечирилмаслиги керак?

Бу мақолани ёзсамми, ёзмасамми, деб узоқ ўйладим.

Айтганларимнинг умуман фойдаси бўлмаса, бир пулга қиммат қоғоз сифатида қолиб кетиши турган гап. Яна кимларгадир ҳечам ёқмаслиги аниқ. Шундай бўлсада, охири ёзишга қарор қилдим. Зеро, бугун қуйида билдирилаётган фикрлар оқибатида футболимиз оз бўлсада фойда кўриши эҳтимоли бор. Мана шу асосийсими, демак, бошладик...

***

Азиз Турғунбоевнинг олти ойга футболдан четлатилгани футболимиз учун катта йўқотиш бўлди. Бу ерда иккита ҳолатни алоҳида таъкидлаб ўтиш даркор:

1. Азиз Турғунбоев ростдан ҳам бу ерда тўлиғича айбдор. Унинг қилган хатти-ҳаракатларидан ўша даврда «online» хабардор бўлиб турган ва якунда анча ёмон оқибатларга олиб бориши мумкинлигини ўшандаёқ сезган инсон сифатида бунга тўлиқ қўшиламан;

2. Шунга қарамай, маълум муддат унинг яшил майдонлардан (катта майдонлардан) четда қолиши, бу шубҳасиз, футболимиз учун катта йўқотиш бўлади. Футболчи иккинчи даврада «Навбаҳор»га бориб қўшилади, бунга шубҳа йўқ. Лекин унинг биринчи даврада Наманган жамоаси сафида бўлмаслиги ўзи шундоқ ҳам чемпионатимизда йўқолиб бораётган чемпионлик интригасини янада сусайтиради. Қайси маънодаки, олдинги йилларда «Локомотив», «Пахтакор», «Насаф» ва «Бунёдкор»лар деярли тенг кучли жамоалар эди ва шунга монанд миллий чемпионатимиз ҳам ҳар ҳолда анча қизиқарли ўтаётганди. Охирги икки мавсумда «Навбаҳор» бу «квартет»га қўшилиб олиш ҳаракатига тушди ҳамки, бу орада «Насаф» ва «Бунёдкор» мазкур рўйхатдан анча узоқлашиб кетди. Натижада, чемпионлик пойгасига эргашаётган жамоалар сони яна қисқармоқда. «Навбаҳор»га тўхталадиган бўлсак, Наманган жамоаси вакиллари мавсумолди муносабатларда чемпионлик учун курашишларини эълон қилаётган бўлсаларда, бу борада «Локомотив» ва «Пахтакор»га етарли даражада қаршилик қилишларига шахсан мен ишонмайман. Ўзи шундоқ ҳам кучсизроқ бўлиб турган «учинчи» жамоамиздан асосий қурол - Азиз Турғунбоевнинг тушиб қолиши эса чемпионатимиздаги интригани янада камайтириши аниқ. Ҳозирги ҳолатда Суперлигамиз айнан шунақа сценарий бўйича кетишини ҳеч қандай шубҳаларсиз айтса бўлади.

***

Ўтган мавсум футболимиз учун туб бурилиш йили бўлди. Илк бор ўтказилган Суперлигамизда озми-кўпми муваффақиятларга эришдик. Бунга қўшимча равишда миллий терма жамоамизга Эктор Купердек мураббий олиб келинди.

Лекин кутилмаган қарорлар ва айниқса, уларнинг ўзгаришлари ҳам учраб турди. Масалан, «Бухоро» клуби 300 миллион сўм, «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» клублари 500 миллион сўм жаримага тортилиши кўпчиликни ғалати аҳволга солган бўлсада, кейинроқ мазкур жарималарнинг кечиб юборилгани яна бир маълум ҳолатларни пайдо қилди. Қайси маънодаки, кимгадир ёқди, кимлардир футболимиз раҳбарларини ўз сўзида турмайдиган инсонлар сифатида танқид қилишди.

Ўшанда Умид Аҳмаджонов интервьюларининг бирида шундай деганди: - «Навбаҳор» ва «Бунёдкор»га солинган жарималардан воз кечдик. Муҳими, ҳар икки клубга ва шу орқали қолганларга ҳам ЎФА қарорларини ҳурмат қилиш кераклигини тушунтирдик. У ўртоқлик ўйини бўладими ёки бошқами - ўз хатосини тушуниб етмаганлар спортга қадамини ҳам босмайди. ЎФА қароридан кейин уни муҳокама қиладиган одамлар, клублар вакиллари топилди, ҳаммасидан хабардормиз. Аммо футболчининг ҳаракати четда қолди. Биз эса уни четда қолдирмаймиз. Тил учида хато қилдим деб қўйгани кам. Ҳар ким нима қилганини онгли равишда тушунсин ва қолганларга ҳам шуни тушунтира олсин. Клублар эса тартиб ҳақида унутмасин. Олдинги даврлар ўтиб кетди. Энди ҳаммаси бошқача бўлади. «Бухоро» ҳам ўйламасин, пулдан шунчаки воз кечилади, деб. ЎФА бир марта кечиради, икки марта кечиради. Кейин кеч бўлади. «Навбаҳор» билан бўлган воқеа «Бухоро»га ўрнак бўлсин, «Бухоро» воқеаси яна бошқа клубга. Нима демоқчиман, битта воқеадан ҳамма хулоса чиқарсин. Бизда биринчи марта шундай бўлди-ку, деган гаплар ўтмайди. Бу футбол майдони эмас - ҳар бир футболчига алоҳида сариқ ва қизил карточка кўрсатиб чиқадиган. Биз учун кимдирнинг хатоси қолганлар учун ҳам сабоқ бўлиши шарт».

Бу илк кечиришлар эди. Олдинда ҳали янаям қизиқарли кечиришлар тургандики...

Бу орада ЎФАни танқид қилгани учун футболан четлатилган Вадим Абрамов ва сохта ҳужжатлар билан «ишлагани» учун футбол ўйнаши тақиқлаб қўйилган Дилшод Аҳмадалиев ҳам кечириб юборилди.

Шу ерга келганда ўшанда футболимиз раҳбари Умид Аҳмаджоновнинг журналист Матлуба Мустаевага берган интервьюсидан яна бир парчани келтириб ўтмай иложим йўқ:

Бабаян масаласи нима бўлади? Бунгача унинг четлатилгани ҳақида ўқигандик. Футболга қайтганини Латвия нашрларидан билдик.

Умид Аҳмаджонов: - Унинг борасида позициямиз ўзгармайди. Миллий жамоадан ўз манфаати йўлида фойдаланган, деб ҳисоблаганимиз учун ҳам яқин орада ўзбек футболига қайтаришни режалаштираётганимиз йўқ. ЎФА қарори фақат биз учун амалда бўлади. Халқаро миқёсда эса омадини берсин. Энди бизнинг футбол фақатгина бир инсонга қараб қолмайди, фақат бир киши ҳаммасини ўз ҳолича ҳал қилиб ташламайди. Ҳамма бир ёқадан бош чиқаришга интилади. Шунингдек, насиб бўлса, мундиални ўтказиб олсак, хорижлик тажрибали мутахассисни ҳам Ўзбекистонга олиб келамиз.

Бу ерда сана жудаям муҳим. Мақола чоп қилинган кун - 2018 йил 18 апрель. Буни ҳозир ҳам интернетдан текшириб олишингиз мумкин. Кўплаб нашрлар уни ўз саҳифаларида чоп этишган.

Маълум бўляптики, ўша кезларда ҳам Бабаян ҳақида негатив фикрлар бўлган. Лекин бу йилги мавсум бошига келиб Самвел Бабаяннинг дисквалификацияси 2018 йил 1 февралдаёқ олиб ташланганлиги ҳақидаги хабарлар ростдан ҳам ўзбек футболи нашрларида бомба каби портлаб чиқди.

Ҳамма Бабаянга яна мағзава ағдара бошлади, ҳали бу йилги чемпионатимиз давомида яна қандай кунлар бошимиздан ўтади, буниси ҳам номаълум.

Шахсан менда Самвел Бабаянга ҳам, Вадим Абрамовга ҳам ҳеч қандай тескарилик йўқ, нашрларда уларни енгилгина танқид қилган бўлишим мумкиндир, лекин шахсиятига тегадиган бирор гап айтмаганим аниқ.

Дилшод Аҳмадалиев борасидаги якуний қарорни ҳам тўғри бўлган, деб бемалол айта оламан. Айтилган ва «қайтилган» бўлса ҳам, ҳаммаси футболчи фойдаси учун якун топганидан жудаям хурсандман.

Энди масаланинг асосий ва энг муҳим қисмига ўтсак. Маълумки, Самвел Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташланишида «Бунёдкор» клуби томонидан йўлланган расмий хат сабаб бўлгани айтилди.

ЎФА расмий хабари:

«САМВЕЛ БАБАЯН «БУНЁДКОР» КАФИЛЛИГИ ОСТИДА ЎФА ИЖРОҚЎМИ ТОМОНИДАН АФВ ЭТИЛГАН»

Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаганидан сўнг истеъфога чиқарилганди. Кейинроқ ташкилот Самвел Бабаяннинг бош жамоадаги фаолиятини алоҳида ўрганиб чиқиш талаб этилган ўн мингдан зиёд мактубни Ўзбекистон Республикаси Президентининг портали орқа-ли қабул қилиб олди. Айнан мана шу сўровларга асосан 2018 йилнинг 15 январь куни Самвел Бабаянга нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси иш очди ҳамда мазкур иш якунига қадар ЎФА Ижроқўми мураббийни футболдан четлатди. Ўрганишлар Самвел Бабаян миллий терма жамоадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланганди деган хулосага олиб келди. Шунинг ўзиёқ унинг учун терма жамоалар эшикларини ёпиш учун етарли бўлди. Бироқ кейинчалик ЎФА Ижроқўмига «Бунёдкор» футбол клуби номидан билдирги тақдим этилиб, Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташлаш сўралган. «Бунёдкор» футбол клуби С.Бабаянга шахсий кафил бўлиш ташаббусини билдиради ва унга қўлланилган интизомий чорани енгиллаштиришни сўрайди. Зеро сўнгги вақтларда давлат раҳбарининг шахсан ўзи билиб-билмай айбли қилмиш қилган ва ўз айбидан чуқур пушаймон бўлган шахсларни афв этмоқда. Ўз навбатида айбини тан олган ва уни ювиш учун меҳнат қилишга тайёр турган шахсларга нисбатан инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда ёрдам қўлини чўзиш зарур деб ҳисоблаймиз», - дейилади ёзилган билдиргида. ЎФА Ижроқўми аъзолари мазкур хатни бир овоздан ёқлади. Шу тариқа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан очилган иш 2018 йилнинг 1 февраль куни ёпилди ҳамда Самвел Бабаяннинг дисквалификацияси бекор қилинди».

Сайтга жойлаштирилган сана: 2019 йил 27 февраль

Футболга алоқадор қайсидир субъект бир инсонни кечириш борасида билдирги билан чиқиши ва уни қабул қилиши шу тарзда амалга ошиши мумкин экан, мен бугун футболимизга келажакда юқоридаги шахслардан ҳам кўра кўпроқ фойдаси тегиши мумкин бўлган Азиз Турғунбоев ва Илҳом Мўминжонов масаласини кўндаланг қўймоқчиман - мазкур икки вакилимизни ҳам кечиришлари ва имкон қадар уларни тезроқ футболга қайтаришларини сўраб мурожаат қилмоқчиман. Ҳеч кимни ишонишга мажбурламайман, лекин мени Тур-ғунбоев билан ҳам, Мўминжонов билан ҳам ҳеч қандай борди-келдим йўқ. Буни шунчаки, футболимиз ривожи учун бир мисқол бўлса ҳам фойдаси бўлади, дея тахмин қилганимдан айтяпман.

Ўйлайманки, бугун «ИнтерФутбол» нашрида чоп этилаётган мақола тез орада бошқа нашрларда ҳам пайдо бўлади ва буни ПФЛ ва ЎФАдагилар ҳеч бўлмаганда муҳокамага қўядилар. Зеро, маълум шахсларни кечириб, маълум шахсларни кечирмаслик...

Хуллас, у ёғи ўзингизга ҳавола.

----------------------------------------------------------------

P.S.: шу ўринда футболимиз раҳбарлари Азиз Турғунбоев билан Илҳом Мўминжоновдан ҳам дисквалификацияни олиб ташласак, унда бизнинг қарорларимизга ҳеч ким ишонмай қўяди, деб ўйлашлари турган гап. Ўзи шундоқ ҳам ҳаммаси текис кетаётгани йўқ-ку. «Динамо» (Самарқанд) ва «Сурхон»нинг камгина асослар билан Суперлигага қўшиб олиниши айни дамларда ёдимга тушиб кетди ва «постскриптум»ни айнан шу нотада тугатишга қарор қилдим.

Беҳзод АҲМАДЖОНОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика