Футбол ҳакамлари академияси ташкил этилади
14 мар 12:40
Новости
"Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари ҳар доим Осиё миқёсида юқори мавқега эга бўлиб келган. Жаҳон чемпионатларида ҳакамлик бўйича рекордлар, Осиё Кубокларининг ҳал қилувчи ўйинларини бошқариш, қитъа ва жаҳон миқёсида энг яхши ҳакамлик бўйича индивидуал совринларни қўлга киритиш каби ютуқларни эслаб ўтиш мумкин. Бугунги кунда ҳам ҳакамларимиз халқаро мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.
Бир неча авлод давомида шаклланган ҳакамлик мактабини янада мустаҳкамлаш, ёш ҳакамларга профессионал даражада билим ва кўникмалар бериш, ҳакамлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали иш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида Ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда.
Ушбу академияга халқаро тажриба асосида фаолият юритиб, футболчилик фаолиятини турли сабабларга кўра якунлаган, жисмонан етук, футбол бўйича етарли билимга эга ҳамда чет тилларини биладиган ёшлар жалб этилади.
Мамлакатимизнинг энг тажрибали реферилари, устоз-мураббийлари ва ФИФА инструкторлари ёш авлодни ҳар томонлама кучли, билимли ва профессионал мутахассис сифатида тайёрлашга хизмат қилади.
ЎФА расмий саҳифалари орқали яқин кунларда академия томонидан бошланадиган танлов ва ундаги талаблар ҳақида батафсил маълумот берилади", – дейилади хабарда.
ВИДЕО. Ўзбек ҳакамлигидаги икки хил стандартлар ҳақида катта интервью
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии