RU

Последние новости

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Фурқат Эсонбоев: “Танаффусда таркибда ўзгаришлар қиламиз” Новости

Фурқат Эсонбоев: “Танаффусда таркибда ўзгаришлар қиламиз”

Яқинда биринчи лига иштирокчиси “Оқ-тепа”ни қабул қилиб олган Фурқат Эсонбоев кеча Қўқонда илк расмий ўйинини ўтказди.
“Шарқ” минтақасининг 14-туридан ўрин олган учрашувида тошкентликлар ёмон ўйин кўрсатмади. Эсонбоев жамоаси биринчи бўлиб ҳисобни очишга ҳам эришганди.

 Бироқ кейинчалик мезбонлар ирода кўрсатиб, ғалабани ўз томонларига оғдариб олишди. Учрашувдан сўнг “Оқ-тепа” бош мураббийи Фурқат Эсонбоевни суҳбатга тортдик.

- Билишимча “Қўқон-1912” ҳам олий лигага чиқишни мақсад қилаётган экан. Аввало бугунги ғалаба билан Рустам Абдуллаев ва барча Қўқон ахлини ғалаба билан муборакбод этаман – дея гап бошлади Фурқат Эркинович.

- Футболда бир гап борку: “ютса футболчиларга раҳмат, аксинча бўлса мураббий яхшимас экан” қабилида гаплар бўлади. 2:1 натижаси менимча ўйинга мос бўлмади. Бугун дуранг қайд этилса тўғри бўлардик. Лекин ҳакамларнинг антиқарорлари зиёнимизга ишлади. Уларга бугун бизда эътироз жуда кўп. Ҳакамларимиз янада ўрганиши керак. Билмаганларини махсус ўқишларга юбориб, малакасини оширмоқ лозим. Айниқса ён чизиқ ҳакамлари мутлоқ ўз ишини билишмади. Хусусан дарвозамизга киритилган иккинчи гол ўйиндан ташқари холатдан кейин содир бўлди. Бу вазиятда гол урган футболчи эмас, балки тўпни узатган ўйинчи 1,5 метр ўйиндан ташқари холатда қолиб кетганди. Ўша холатда бош ҳакам ҳам қанот лайнсмени ҳам турганди. Лекин... Кейин битта футболчи сариқ карточка олиб орадан ҳеч қанча ўтмай яна қўли билан урмоқда. Бироқ ҳакам яна жим. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, биз футболни ривожлантириш учун болаларни тўғри тарбия қилишимиз керакми ёки тирикчилик қилиб юраверишимиз лозимми?! Фикримча бундай ишларга чек қўйишимиз жоиз. Акс холда ўзимизнинг ёққа ўзимиз қовурилиб юраверамиз. Аввало ишни ўзимиздан талаб қилишимиз даркор.

- Рақиб жамоа ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Қўқонлик йигитлар бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Айниқса биринчи бўлим бошида улар бизни шошилтириб қўйди. Лекин кейинчалик ўйин маромига тушиб, биз ҳам ўзимизни қўла ола билдик. Ўзингиз ҳам эътибор берган бўлсангиз, иккинчи бўлимда фаолликни янада оширдик. Бироқ ҳакамларнинг айрим ҳатолари эвазига биз бугун мағлуб бўлиб қайтмоқдамиз.

- 1:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, кейинчалик уни қўлдан чиқариб юборишингларга нима сабаб бўлди?

- Ўйинчиларга яқинроқ холда ҳаракат қилишимиз керак эди. Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоада иш бошлаганимга кўп вақт бўлмади. Иккита машғулот ўтказдим. Ҳозирча кимнинг қандай имкониятга эга эканлигини билмайман. Қолаерса жароҳат ва дисквалификация сабаб айрим етакчи ўйинчиларимизнинг хизматидан фойдалана олмадик.

- Маълумотларга кўра ҳозирда “Оқ-тепа”нинг айрим футболчиларига олий лигадан таклифлар бўлаётган экан...

- Ҳа, инкор этмайман бу ҳақда мен ҳам эшитдим. Агар шундай бўлса, биз ҳам йўқотишлар ўрнини тўлдириш учун бошқа футболчиларни таклиф этамиз. Истеъдодларни қидирамиз. Бир сўз билан айтганда ишлашда давом этамиз. Айтишадику мақсадсиз ўсишга эришиб бўлмайди деб.

- Бугун “Оқ-тепа”да расман биринчи ўйинингизни ўтказдингиз. Бу жамоанинг келажаги ҳақида нима дейсиз?

- Таркиб жиҳатдан олиб айтадиган бўлсак, йил бошида маҳоратли футболчилар кўп эди. Лекин олдинги бош мураббий Александр Мочинов эса таркибда катта ўзгаришларни амалга оширган. Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, бундан қониқиш хосил қилмадим. Назримда олдинги йигитлар яхши эди. Биз ҳам энди қандайдир ўзгартириш киритиб, янгилик қилишга уринамиз. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек, ҳозир айрим ўйинчиларимиз олий лига клубларига йўл олиш арафасида. Уларни ўрнини ўз қарашларимиз мос келганлар билан тўлдириб борамиз. Ёшларни ҳам тажрибали ўйинчиларни ҳам.

- Мавсум аввалида “Оқ-тепа”ни олдига бу йил кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилганди. Аммо кейинчалик Мочинов жамоа билан хайрлашганидан сўнг, кўпчилик элитага чиқиш вазифаси олиб ташланди деган фикрларни ҳам илгари сурмоқда. Жамоани қабул қилиб олаётган чоғингизда, раҳбарият билан бу борада гаплашиб олдингизми?


- Менимча буни оммага айтишни хожати йўқ. Негаки бу клубни ички сири бўлади. Лекин вазифа қўйилган. Албатта уни бажариш учун астойдил курашамиз. Олий лигага чиқишни истаймиз. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Охиригача курашамиз.

- Адашмасак охирги марта 2008 йили “Сўғдиёна”дан кетганингиздан буён сизни бошқа ҳеч бир клубда учратмадик. Бу вақт оралиғида асосан дам олдингизми?


- Йўқ, охирги йилларда биринчи лиганинг “Ғарб” минтақаси вакили “Ғаллакор-Автомобильчи”га норасмий бўлсада, ёрдам бериб келаётгандим. Асосан Тошкентдаги ишлар ва футболчиларни йиғиш борасида кўмаклашиб турдим.

- Бош мураббий сифатида ишлашни соғиниб қолган бўлсангиз керак?


- Буни сизга ҳозир оддий сўзлар билан тушунтириб беришим қийин. Футболчи жамоасиз қолса, ўйин амалиётини йўқотиб қўйиши ҳеч гап эмас. Мураббий ҳам шундай. Фаолиятим мобайнида биринчи ва олий лигада ишладим. Тўхтаб қолмаслик учун ўқиб изланамиз. Ишсиз юрган пайтларимда аввалги фаолиятимни таҳлил қилдим. Хатолардан керакли хулосалар чиқариб олдим. 2008 йили “Сўғдиёна”дан кетганимдан кейин кичик инфаркт касалига дучор бўлгандим. Шундан сўнг шифокорлар менга асабийлашиш мумкин эмаслигини, бунинг учун дам олишим кераклигини айтди. Шу сабабли 2 йил вақт давомида ишсиз юрдим деб ўйлайман. Ундан олдинги 3 йил даволанишга кетди. Бу пайтда ишлашга уринмадим. Чунки инсон учун биринчи навбатда соғлик туради. Албатта мураббийлик касбини соғинганман. Сабаби футбол баданимизга қон билан кириб, жон билан чиқиб кетган десам ҳам бўлаверади. Илгари тўп тепган бўлсак, бугунги кунда яна футболда ишламоқдамиз. Фақат ҳозир мураббий бўлиб. Бошқача айтганда ҳаётимиз футбол билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолган. Афсуски футбол ўйнаб юрган пайтимизда билмаган эканмизки, футболчиликдан кўра мураббийлик оғир касб эканлигини. Чунки мураббийнинг қисмати шундайки, ютса жамоа юьган бўлади, акс холда ҳамма айб бош мураббийга тўнкалади.

- Яқинда сизни олий лига иштирокчиси “Сўғдиёна”га бош мураббий бўлишингиз хусусида маълумот тарқалганди. Бу қанчалик ҳақиқат?


- Расмий таклиф бўлмаганди. Шунчаки оғзаки гаплар.

- Ундай айтингчи олдингизда “Оқ-тепа”дан бошқа вариантлар ҳам бормиди?

- Ҳа, таклифлар йўқ эмасди. Лекин жиддийларини кўрмадим. Бирорта клуб раҳбарияти чақириб гаплашмади. Лекин яширмайман олий лигада ишлаш ният бор эди.

- “Оқ-тепа”га келишингиз қандай содир бўлди?

- Бу жамоани шу кунга қадар етиб келишида катта ҳисса қўшган инсон Ғанишер ака Шоғуломов билан муносабатимиз жуда зўр. У киши билан илгари бирга тўп тепганмиз ҳам. Айнан Ғанишер аканинг таклифи билан келдим.

- Таклиф кўпроқ нимаси билан сизни эътиборингизни тортди?

- Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Биринчи навбатда “Оқ-тепа” Тошкент жамоасидир. Уйимга яқин. Иккинчи галда жамоанинг аниқ мақсади бор. Келажаги порлоқ клуб. Потенциали юқори. Айнан ушбу омиллар эвазига жамоани қабул қилиб олдим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика