"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда
02 авг 2024 11:17
Новости
"Фулхэм" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей билан шартнома имзолаш устида ишламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

"Дачаликлар" аллақачон "Манчестер Юнайтед"га 20 млн фунтлик иккинчи таклиф билан чиқишган. Бу рад этилиши кутилмоқда. Манкунианлар футболчини 30 млнга баҳоламоқда.
Мактоминей "Юнайтед" тарбияланувчиси саналади. 27 ёшли хавбек ўтган мавсум барча турнирларда 43 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии