RU

Последние новости

07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  6 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  8 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  37 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  61 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29

“Фулад”нинг Тошкентга иккинчи ташрифи Новости

“Фулад”нинг Тошкентга иккинчи ташрифи

Бугун “Бунёдкор” Чемпионлар лигасидаги 3-тур ўйинида Хузистоннинг “Фулад” жамоасини қабул қилади.
Мазкур баҳс “қалдирғочлар” учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Яна очко йўқотилган тақдирда чемпионларимиз анча мушкул аҳволга тушиб қолишади. Рақиб ҳақида турли маълумотлар билан сизларни таништириб ўтамиз.

“ФУЛАД” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби
: “Фулад Мардан” (“темир йигитлар”)
Ташкил этилган санаси: 1986 йил 2 март
Стадиони: “Ғадир” стадиони, 51 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Сайфуллоҳ Деҳкорди
Бош мураббийи: Ҳуссайн Фараки
Ўтган мавсумда Эрон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган.
2005 йил Эрон чемпиони.

Ахвазнинг “Фулад” жамоаси 1986 йил ташкил этилган. 2005 йил Эрон чемпионига айланган клуб “Пахтакор” билан ОЧЛда тўқнаш келганди. Ўшанда тошкентликлар 2:0 ва 3:1 ҳисобларида ғалаба қозонишганди. Орадан 8 йил ўтиб, “Фулад” энди Тошкентнинг бошқа бир жамоасига қарши майдонга тушади. Бу жамоа Эронда грандлар қаторига киритилмаган, лекин ўтган мавсумдан бошлаб ахвазликлар ўйинида ижобий томонга ўзгариш рўй берди. Чемпионатни кучли тўртликда якунлаган жамоа ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жорий мавсумда эса Хузистон ҳудуди клуби олтин медалларга даъвогарлик қилмоқда. 27 учрашувдан кейин 51 очко тўплаган Ҳуссайн Фараки шогирдлари ўзларини таъқиб қилаётган “Истиқлол”ни бир очкога ортда қолдиришяпти. Чемпионат яна 3 турдан кейин тугайди. Ўша ўйинларнинг иккитасини “Фулад” ўз майдонида ўтказади. Демак, бу йил ахвазликларда чемпион бўлиш имконияти анча яхши.

“Фулад” сўнгги йилларда асосий эътиборни ўз тарбияланувчиларига қаратиб келяпти. Айни пайтда клубнинг 11 нафар футболчиси ёшлар ва олимпия терма жамоа аъзолари саналади. Келажакда миллий терма жамоаад бу клубдан кўплаб футболчилар майдонга тушишларини тахмин қилиш қийин эмас. 2000 йил ташкил қилинган академияда 400 нафардан ортиқ ёшлар футбол сирларини ўрганади. Бу клуб академияси “Сепахон” билан биргаликда Эронда энг яхши академия деб тан олинади.
Бош мураббий Ҳуссайн Фараки Эрон футболидаги энг машҳур шахслардан бири ҳисобланади. У миллий терма жамоа сафида 1978 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Мураббийлик фаолияти давомида Эрон миллий ва олимпия терма жамоаларида иш юритган, бир қатор клубларда фаолият олиб борган. “Фулад”га 2012 йил таклиф этилган Фараки қисқа муддат ичида жамоани пешқадамлар қаторига олиб чиқди. Унинг маҳорати туфайли ахвазликлар навбатдаги чемпионликни нишонлашга яқин туришибди.


Ҳуссайн ФАРАКИ
Туғилган санаси:
22.03.1957
Туғилган жойи: Теҳрон
Ўйнаган жамоалари: 1976–1979 “Пас”, 1979–1981 “Ал Шааб”, 1981–1992 “Пас”.
Эрон миллий терма жамоасида 22 учрашувда 11 тўп киритган.
Ишлаган жамоалари: 1994–2000 “Пас” (ёрдамчи), 2003–2006 Эрон миллий терма жамоаси (ёрдамчи), 2004 Эрон U-23 терма жамоаси, 2009–2010 “Кавеҳ”, 2010–2012   “Нафт”, 2012 йилдан “Фулад”да.
Эришган ютуқлари: Эрон чемпиони 1976–77, 1977–78, 1991–92.

“Фулад” таркибида ОЧЛга 3 нафар бразилиялик футболчилар заявка қилинган. Ҳимоячи Леандро Падовани Бразилия қуйи дивизионларида ўйнаган, Қатарнинг “Ал Райян” клуби сафида ижарада тўп тепган. Ярим ҳимоячи Леонардо Чавес эса “Анқарагужу”, “Боавишта” сингари клубларда ўйнаган. Ҳужум чизиғида ҳаракат қиладиган Чимба “Ботофаго” шарафини ҳимоя қилгани билан кўпчиликнинг тилига тушган. Ахвазликлар таркибида 54 учрашувда 21 гол урган. Ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумдаги бир нафардан бразилиялик футболчилар ёрдамида Фараки ўйин савиясини янада кўтаришга уринмоқда.

 “Фулад” таркиби
Дарвозабонлар

1. Алиризо Салими
13. Эршод Юсуфи
77. Суша Макани

Ҳимоячилар
2. Ленонардо Падовани (Бразилия)
4. Аюб Вали
10. Абдуллоҳ Карими
17. Ҳассан Жаъфари
21. Омид Ҳолиди
24. Меҳрдод Жамаати
27. Суруш Саиди
55.Саид Саларзода

Ярим ҳимоячилар
5. Меҳди Бадрлу
6. Меҳди Нури
7. Суруш Рафийи
11. Бахтиёр Раҳмони
14. Шаҳаб Карими
15. Леонардо Чавес (Бразилия)
20. Аюб Калантари
30. Аҳмад Абдуллазода
32. Волид Машайзода

Ҳужумчилар
8. Исмоил Шарифат
9. Аббос Муҳаммадризои
16. Араш Афшин
23. Сасан Ансари
28. Меҳди Ниаэшпур
29. Чимба (Бразилия)
37. Ғуломризо Ризои



1-турда “Ал Жаиш” майдонидан голсиз дуранг билан қайтган ахвазликлар 2-турда Ахвазда 34 мингга яқин мухлис қаршисида “Ал Фатҳ”дан 1:0 ҳисобида устун келишди. Ягона гол 63-дақиқада пенальтидан урилди. “Фулад” ҳимоячида ишончли ўйин кўрсатиб, қанотларда анча тезкор ҳаракат қилиши ҳақида рақиб жамоалар мураббийлари таъкидлаб ўтишган. Жисмоний жиҳатдан ҳам жамоанинг тайёргарлиги анча яхши ҳолатда.

“Фулад” – “Ал Фатҳ” – 1:0
Гол:
Раҳмони 63-пен.
“Фулад”: Суша Макани, Меҳрдод Жамаати, Омид Ҳолиди, Абдуллоҳ Карими, Леонардо Падовани, Суруш Рафийи (Леонардо Чавес, 87), Бахтиёр Раҳмони, Шаҳаб Карими, Аюб Калантари, Ғуломризо Ризои, Исмоил Шарифат (Сасан Ансари, 73).

Чемпионатда “Фулад” 27 баҳсда 33 тўп киритиб, 22 гол ўтказиб юборган. Гол уриш борасидаги кўрсаткич анча оздек кўринади, лекин Эронда бу одатий ҳол саналади. Ахвазликлар сафида Чимба 9, Шарифат 6, Раҳмони 5 ва Рафайи 3 тўп киритиб, бу борада бошқалардан яхшироқ натижа қайд этганлар.

“Бунёдкор” ва “Фулад” жамоалари ўйини 19 март, чоршанба куни “Пахтакор” стадионида соат 18:00да бошланади. Ишқибозларни мазкур беллашувини стадиондан кузатишга чақириб қоламиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика