RU

Последние новости

12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  0 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  4 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  9 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  15 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3

“Фулад” энди “Локомотив” билан беллашади Новости

“Фулад” энди “Локомотив” билан беллашади

“Локомотив” Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ўз майдонидаги биринчи учрашувни Эроннинг “Фулад” жамоасига қарши ўтказади.
Ахвазликлар ўтган мавсумда “Бунёдкор” билан тўқнаш келиб, анча мазмунли ўйин намойиш этишганди.

“ФУЛАД” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“Фулад Мардан” (“темир йигитлар”)
Ташкил этилган санаси: 1986 йил 2 март
Стадиони: “Ғадир” стадиони, 51 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Сайфуллоҳ Деҳкорди
Бош мураббийи: Драган Скочич (Хорватия)
2005 ва 2014 йилги Эрон чемпиони.

Ахвазнинг “Фулад” жамоаси 1986 йил ташкил этилган. 2005 йил Эрон чемпионига айланган клуб “Пахтакор” билан ОЧЛда тўқнаш келганди. Ўшанда тошкентликлар 2:0 ва 3:1 ҳисобларида ғалаба қозонишганди. Орадан 8 йил ўтиб, “Фулад” “Бунёдкор”га қарши ўйинларда 1:1 ва 1:0 ҳисобларини қайд этди. Бу жамоа авваллари Эронда грандлар қаторига киритилмаган, лекин охирги йилларда клуб кескин ўсишга эришди. Ўтган йили мамлакат чемпионига айланган ахвазликлар жорий мавсумда пешқадамдан бир очко ортда қолишмоқда.

“Фулад” сўнгги йилларда асосий эътиборни ўз тарбияланувчиларига қаратиб келяпти. Айни пайтда клубнинг 10га яқин футболчиси ёшлар ва олимпия терма жамоа аъзолари саналади. Келажакда миллий терма жамоада бу клубдан кўплаб футболчилар майдонга тушишларини тахмин қилиш қийин эмас. 2000 йил ташкил қилинган академияда 400 нафардан ортиқ ёшлар футбол сирларини ўрганади. Бу клуб академияси “Сепахон” ва “Персеполис” клублариники билан биргаликда Эронда энг яхши академия деб тан олинади.

Бош мураббий Драган Скочич 2010 йилдан қитъамизда фаолият кўрсатиб келмоқда. Дастлаб араб жамоаларида ишлаган хорватиялик мутахассис кейин Эрон чемпионатига кўчиб ўтди. “Малаван”дан кейин “Фулад”да иш бошлади. У Ҳуссайн Фаракининг ўрнини эгаллади. Фараки 2014 йил жамоани чемпионга айлантиргач, клуб билан шартномасини узайтиришни истамади. Скочич бошқарган пайтда “Ал Наср” “Пахтакор” билан ОЧЛда тўқнаш келганди.



Драган СКОЧИЧ
Туғилган санаси
: 03.09.1968
Туғилган жойи: Риека, Югославия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1987–1991 “Риека”, 1991–1993 “Лас Пальмас”, 1993–1995 “Компостела”, 1995–1996 “Риека”, 1998–2001 “Иттиҳод Калба”.
Бошқарган жамоалари: 2005–2006 “Риека”, 2007–2008 “Интерблок”, 2009–2010 “Ал Араби”, 2011 “Ал Наср”, 2012 “Риека”, 2013–2014 “Малаван”, 2014 йилдан “Фулад”да.

“Фулад” таркибида ОЧЛга 3 нафар хорижлик футболчилар заявка қилинган. Ҳимоячи Леонард Мисарич Хорватия чемпионати юқори дивизионида ўйнаган. Камерунлик ярим ҳимоячи Матиас Чаго ҳам Хорватия чемпионати клубларида тўп тепган. Ҳужум чизиғида ҳаракат қиладиган Алойс Нонг Бельгия жамоалари шарафини ҳимоя қилган. У бир неча клубларда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган.

“Фулад” ёшларга эътибори ва зарур инфратузилмани ярата олгани сабабли сўнгги йилларда Теҳрон ва Исфахон шаҳри жамоаларининг етакчилигига чек қўя олди. Айни пайтда клуб янги стадионни барпо этмоқда. 27 минг томошабинга мўлжалланган стадион Ахваз шаҳрининг энг яхши иншоотларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Дарвозабонлар
1. Алиризо Салими
22. Беҳном Мусави
31. Милад Хумаюни
63. Эршод Юсуфи

Ҳимоячилар
2. Аҳмад Алнамеҳ
3. Леонард Месарич (Хорватия)
19. Баҳман Камол
21. Омид Холиди
24. Меҳрдод Жамаати
25. Муҳаммад Аҳлишаҳеҳ
27. Ризо Аҳмади
33. Суруш Саиди
40. Юсуф Вакиа

Ярим ҳимоячилар
5. Меҳди Бадрлу
11. Бахтиёр Раҳмони
14. Шаҳоб Карами
15. Матиас Чаго (Камерун)
29. Али Сина Рабани
32. Ҳади Ҳабибинажод
77. Муҳсин Мосалман

Ҳужумчилар
7. Суруш Рафийи
8. Сасан Ансари
10. Исмоил Шарифат
17. Алойс Нонг (Камерун)
26. Баҳман Жаҳонтиғ
99. Муҳаммад Ғози
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика