RU

Последние новости

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  3 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  944 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  9 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

"Фулад" академияси ҳақида фотомақола (Эксклюзив) Новости

"Фулад" академияси ҳақида фотомақола (Эксклюзив)

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган охирги турни сафарда "Фулад"га қарши ўтказди.
Жамоа ўйиндан бир кун олдин чартер рейс орқали Эроннинг Аҳваз шаҳрига етиб борди ва эртаси кун (5 май) ўйинни ўтказгач, кечаси яна чартер рейс орқали Тошкентга парвоз қилди.

"Фулад" - "Локомотив" учрашуви маҳаллий вақт билан 20:30да бошлангани учун кундузи бўш вақтимиз кўпроқ эди. Шу боис у ердаги футбол шароити билан яқиндан танишиш мақсадида "Фулад" академияси томон йўлга чиқдик.

Бизни у ерга клуб ходими меҳмонхонадан олиб кетди. Маълумот учун шуни айтиб ўтишимиз керак, "Фулад" болалар ва ўсмирлар футбол мактаби Эрондаги энг машҳур мактаблар сирасига киради. Айни пайтда асосий таркиб жамоасида 10 нафарга яқин академия тарбияланувчиси тўп тепмоқда. Энг машҳур футболчи эса жамоа сардори Бахтиёр Раҳмони ҳисобланади.

Шу ўринда "Фулад" академияси билан яқиндан танишиш учун барча шароитни қилиб берган клуб селекционер-мураббийи Ненад Николичга раҳмат айтсак арзийди.

1. Бу "Фулад" футбол клубининг маъмурият биноси ҳисобланади. Биринчи қаватда академия раҳбарияти, иккинчи қаватда клуб раҳбарияти жойлашган.



2. Болалар учун спорт залнинг ташқи кўриниши



3. "Фулад" жамоасининг асосий таркиби учун шундоқ академия ёнгинасида янги стадион барпо этилмоқда. Режага кўра, 2016 йил тўлиқ битказилиб фойдаланишга топширилар экан.



4. Академия тарбияланувчилари ўйиндан олдинги назарий билимларни шу хонада олишади.



5. Массаж хонаси



6. Биз борган куни жамоа сардори Бахтиёр Раҳмони жароҳати боис спорт залда шуғулланаётган экан. Суратда чапдан биринчи: Бахтиёр Раҳмони, академия директори ва клуб ходими.



7. Спорт залнинг ички кўриниши



8. Академия тарбияланувчилари овқатланадиган жой



9. Академияда ишловчи мураббийлар хонаси



10. Академия футболчилари уй учрашувларини мана шу стадионда ўтказишади



11. Академия футболчилари истиқомат қиладиган меҳмонхона



12. Меҳмонхонанинг ички кўриниши



13. Меҳмонхона навбатчиси ўтирадиган жой



14. Меҳмонхона ошхонаси



15. Ҳамма жойда қурилиш кетмоқда



16. Академия маъмурияти биносининг ички кўриниши



17. Ёш футболчилар қўлга киритган совринлар ва ютуқлар



18. Бино ичидаги деворларда академия футболчиларининг суратлари ёпиштириб чиқилган



19. Бинонинг ички кўриниши



20. Ёш болалар олдига қўйиладиган мақсад: асосий таркиб футболчиларидан ўрнак олиш ва уларга ўхшашга ҳаракат қилиш



21. Даҳлиздаги деворнинг кўп жойларида мана шундай суратлар ёпиштириб қўйилган



22. Яна бир-икки йилдан сўнг "Фулад" учун янги стадион битиб қолса ажаб эмас.



Хулоса ўрнида: "Фулад" академиясига бориб ва у ердаги шароитларни кўриб шунга амин бўлдимки, бизда болалар футболи учун мавжуд шарт-шароитлар ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас. "Фулад" футбол клубида академия мураббийларига катта эътибор берилар экан. Ҳар бир гуруҳ билан икки нафар мураббий ишлайди. Шунингдек, ҳар бир гуруҳнинг ўз шифокори бор. Эҳтимол шунинг учун бўлса керак, ҳар йили Эрондан кўплаб ёш юлдузлар етишиб чиқади.

Бизда ҳам болалар мураббийлари етарли. Фақат уларга кўпроқ эътибор қаратиб, кўпроқ иш ўринлари билан таъминлаш лозим. Шунингдек, мураббийларни ҳар йили малака ошириш курсларида ўқитиш керак. Чунки мураббий кучли бўлсагина, қўл остидаги ўйинчилардан кучли футболчини етиштириб беради. Агар бизда ҳам болалар футболидаги иш жараёни тўғри йўлга қўйилса, таниш-билиш, ёш кичрайтириш, турли қўнғироқлар каби иллатлар йўқолса, биздан ҳам худди Эрондаги каби машҳур футболчилар етишиб чиқади.

Фотосуратларда кўрдингиз, "Фулад" академияси ҳеч бир жиҳати билан бизни ҳайрон қолдира олмайди. Оддийгина, керак бўлса қаровсиз футбол мактабига ўхшаб қолган. Лекин шу ердан ҳам Эрон терма жамоасига номзод футболчилар етишиб чиқаётган экан, демак уларда ишлаш тизими тўғри йўлга қўйилган. Тўғри, шароитда гап кўп, лекин аввало тизимни йўлга қўйиб олиш лозим бўлади. Ишонамизки, қачондир бизда ҳам болалар футболи юқори даражага кўтарилади ва ўзимизнинг қоракўзлардан ҳам Европада даражасидаги ўйинчилар етишиб чиқади.

Хайрулла Холиқов,
Тошкент - Аҳваз - Тошкент.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика