RU

Последние новости

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  83 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Фредди Мигель Гонсаллес: "Ўзбекистон билан қийин ўйин бўлишини кутгандим. Чунки..." Новости

Фредди Мигель Гонсаллес: "Ўзбекистон билан қийин ўйин бўлишини кутгандим. Чунки..."

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Венесуэлага қарши биринчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Ушбу учрашувдан сўнг Венесуэла терма жамоаси бош мураббий Фредди Мигель Гонсаллес фикрларини билдириб ўтди.

"Бундай ўйин бўлишини кутгандим. Чунки Ўзбекистоннинг ўйинларини кўрган эдим. Рақиб ўзига ҳос тажрибага эга жамоа. Шунингдек бош мураббийи ҳам малакали мутахассис. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда улар бироз устунликка эга бўлишди. Ҳимоядаги хатоларимизни тўғирлаган ҳолда иккинчи бўлимда етарлича вазиятлар яратдик, гол ҳам урдик. 

Ўзбекистон ва Венесуэла тенг кучли жамоа. Олдимизга қўйган асосий мақсадимиз чиройли ўйин кўрсатиш эди. Шу боис икки  томон ҳам очиқ ўйин кўрсатди. Биз шу орқали Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни режалаштирганмиз. 

Ўз қитъамиздан ташқарида ўйин ўтказдик. Ўзбекистон Осиё қитъаси вакили. Уларнинг ўйини ва услуби биз учун янгилик бўлди. Биз мана шундай ўйинлар орқали ўзимизда етишмаётган нарсаларни тўлдиришга ҳаракат қиламиз",- дейди Фредди Мигель Гонсаллес. 


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика