RU

Последние новости

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  24 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  41 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

Фред - "Лестер", жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида Новости

Фред - "Лестер", жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фред бугун "Кинг Пауэр" стадионида бўлиб ўтадиган "Лестер"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бугунги учрашувдаги дуранг "Юнайтед"га кучли тўртликда қолишига замин яратади. Шу орқали жамоа келаси мавсумда ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқади.

"Тулкилар" ҳужумчиси Жейми Варди эса АПЛнинг ушбу мавсумдаги "Олтин бутса"си учун курашмоқда. Футболчи Фред айнан ундан эхтиёт бўлиш кераклигини айтди.

"У тасодифан тўпурар бўлиб олмади. Шунинг учун ҳам уни дарвозамиз олдида "қуролсизлантиришимиз" керак. Варди топ-футболчи ва ажойиб мавсумни ўтказмоқда.

Диққат билан ўйнашимиз керак, Варди каби футболчилардан кўзни узмаслик керак. Шунингдек, таркибимизда яхши ҳимоячилар етарлича. Улар Вардини ёпа олиши мумкин.

"Лестер" - яхши жамоа ва чиройли ўйин кўрсатади. Улар ушбу мавсумда ҳатто биринчи ўрин учун ҳам курашишди, бироқ кейинчалик таслим бўлишди. Лекин бу уларга бўлган ҳурматни йўқотмайди.

МЮ эса йирик клуб ва ҳар мавсумда ЕЧЛда иштирок этиши керак. Шу сабабли ЕЧЛга қайтиш клуб учун ҳам жамоа учун ҳам катта нарсаларни англатади.

Футболчилар ва клуб айни дамда тўғри йўлдан кетмоқда, шу сабабли келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этишга лойиқмиз деб ҳисоблайман", - деди Фред.  

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика