Француз клуби "Ювентус"футболчисига қизиқмоқда
03 авг 2019 15:57
Новости
Француз клуби "Ювентус"футболчисига қизиқмоқда
"Монако" "Ювентус" дарвозабони Маттиа Перинга қизиқмоқда.
26 ёшли италиялик футболчи трансферлар ойнасида "Бенфика"га ўтиши мумкин эди. Аммо у тиббий кўрикдан ўта олмади.
Дарвозабонга шунингдек "Астон Вилла" клуби ҳам қизиқмоқда. Transfermarkt Перинни 13 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Юве" билан тузган шартномаси 2022 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Перин "кекса синьора" таркибига "Женоа" сафидан келиб қўшилган эди.
Посбон якунланган мавсум "Ювентус" сафида 9та ўйинда майдонга тушган.
Комментарии