Франция лига кубоги. “ПСЖ” финалда “Монако”ни тор мор этди
02 апр 2017 02:30
Новости
Франция лига кубоги. “ПСЖ” финалда “Монако”ни тор мор этди
Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Дракслер парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 27-дақиқада Лемар мувозанатни тиклади. Бўлим сўнггида Ди Мария “Монако” дарвозасини ишғол этди. Иккинчи бўлимда парижликлар ҳужумчиси Эдинсон Кавани Субашич қўриқлаётган дарвозани икки марта ажойиб тарзда нишонга олиб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади -1:4.
Шу тариқа Париж суперклуби кетма-кет тўртинчи бор (2014, 2015,2016,2017) ушбу совринни ўз музейига олиб кетадиган бўлди.
Франция лига кубоги.
Финал
“Монако” – “ПСЖ” 1:4 (1:2, 0:2)
Голы: 0:1 – 4 Дракслер, 1:1 – 27 Лемар, 1:2 – 44 Ди Мария, 1:3 – 54 Кавани, 1:4 – 90 Кавани.
“Монако”: Субашич, Глик, Менди, Сидибе (Туре, 90), Жемерсон, Бакайоко, Моутинью, Лемар (Кардона, 77), Бернарду Силва, Мбаппе, Жермен (Дирар, 62).
“ПСЖ”: Трапп, Тиаго Силва, Курзава, Орье, Кимпембе, Рабьо, Мотта (Лукас Моура, 87), Ди Мария, Верратти (Матюиди, 81), Дракслер (Пасторе, 55), Кавани.
Огоҳлантириш:Курзава (56), Менди (62), Трапп (66).
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии