RU

Последние новости

01:55Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия"ни йирик ҳисобда таслим этди, Галлахер ва Альваресдан дебют голлар!  1 01:44А Серия. "Интер" "Монца" билан ўйинда сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди  0 01:40Франция. Ҳусанов идеал ўйин кўрсатган учрашувда "Ланс" нурсиз дуранг қайд этди  5 00:38Рабьо янги клубга ўтишга яқин  0 00:00А Серия 4-Тур. "Наполи" сафарда йирик ғалаба қозонди Лукакуда 1+2, "Рома" сўнги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  1 23:50Футзал бўйича ЖЧ 1-тур. Ўзбекистонда жанговар дуранг, Бразилияда голлар "ёмғири", Афғонлар эса Анголага 6 та гол уришди  1 22:56Александр Хомяков: "Ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Кетма-кет мағлубиятлар ёмон таъсир ўтказмоқда"  6 22:49"Ланс" — "Лион". Ҳусанов асосий таркибда  0 22:38Александр Крестинин: "Ғалабалар вақти келди"  1 21:42"Барселона" 2017 йилдан бери илк бор Ла Лигани бешта ғалаба билан бошлади  6 21:41Футзал бўйича ЖЧ-2024. Аргентина Украинани тор-мор этди  0 21:15Ла Лига. "Барселона" бу сафар меҳмонда "Жирона"га имконият қолдирмади, Торрес майдондан четлатилди  42 21:05Суперлига. "Локомотив" "Андижон" билан сўнгги дақиқаларда гол уриб дурангни ғалабага айлантирди  26 20:58ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ўйнаган баҳсда "Ордабаси" ғалабага эришди  2 20:27РПЛ. "Акрон" ўз уйида "Химки"ни йирик ҳисобда таслим этди, Эсанов ва Одилов эса...  2

Франция. Ҳусанов идеал ўйин кўрсатган учрашувда "Ланс" нурсиз дуранг қайд этди Новости

Франция. Ҳусанов идеал ўйин кўрсатган учрашувда "Ланс" нурсиз дуранг қайд этди

Франция чемпионатининг 4-тури доирасидаги "Ланс" — "Лион" ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Ланс – Лион 0:0

15 сентябрь, 23:45 | "Болларт-Делелис"

Ланс – Самба, Медина, Хусанов, Гради, Давид Кошта (Оджедиран, 58), Мачадо, Диуф (Эль-Энауи, 85), Томассон (Зарури, 84), Франковски, Саид (Лабо-Ласкари, 70), Сотока (Сатриано, 84).

Лион – Лукас Перри, Ниакате, Чалета-Цар, Мата, Абнер (Фофана, 80), Толиссо (Верету, 65), Матич (Тессманн, 88), Какре, Мэйтленд-Найлз, Ляказетт, Орбан (Микаутадзе, 65).

Ланс

Лига 1 . Тур 4

15/09/2024, 23:45

0
:
0
Завершен

Лион

Стадион: Stade Bollaert-Delelis

Главный судья: Bastien Dechepy

45'
90'
58'  Давид Коста (Hamzat Ojediran)
70'  Уэсли Саид (Remy Lascary)
84'  Адриен Томассон (Анасс Зарури)
84'  Флориан Сотока (Мартин Сатриано)
85'  Энди Диуф (Neil El Aynaoui)
65'  Подарок Орбану (Жорж Микаутадзе)
65'  Корантен Толиссо (Жордан Верету)
80'  Абнер (Малик Фофана)
88'  Неманья Матич (Таннер Тессманн)

ЛИГА 1 ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Ҳусанов бугунги учрашувни идеал тарзда ўтказди, деб бемалол айта оламиз. Марказий ҳимоясининг тоғи ва қалқони бўла олди. Катта номлар четлаб ўтмоқчи бўлаётганда Абдуқодирнинг ўзи уларни кутиб олди. Бугунги ўйин учун Абдуқодир юқори баҳо олса ҳеч ҳам ажабланманг.

90+5. УХХХХХХХХХХХХХ!!! Сўнгги дақиқада Диуф ғалаба голини уриб кетиши мумкин бўлганди. Зарбани Перри ушлаб олди.

90+3. ҲУСАНОООООООВВВВВ!! Жамоасини 100 фоизлик голдан қутқариб қолди! Қанотдан узатилган пас ундан ўтганида бўш қолган дарвозага тўп киритиларди!

Ўйинга 5 дақиқа қўшилди.

81. МЕДИНАААААА!! "Ланс"нинг ҳужуми хавфли тус олди. Мединанинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

79. УХХХХХ!! Диуф чап оёғида рақиби постини нишонга олди. Зарба бироз ноаниқ кетди.

77. Қойил! Тахминан 10 сония ичида икки бор Ҳусанов ўзини кўрсатди. Аввалига у ҳаводаги тўп учун курашда рақибидан устун келди. Иккинчисида эса рақиби оёғидаги тўпни юлиб олди. 

75. Жорж Микаутадзе "Ланс" дарвозаси томон оддийгина зарба йўллади. Самба ўз ўрнида.

73. "Лион" тезкор қарши ҳужумга ўтаётганди. Ҳужумнинг сўнгги фазасига яқинлашаётганда Ҳусановнинг ҳудудида рақиблари пас амалга оширишди. Абдуқодир тезлик намойиш қилиб, вазиятни бартараф қилди.

70. Иккала жамоа таркибида кўплаб ўзгаришлар бўлди. Умуман олганда ўйин тез бўляпти, лекин вазиятлар кўп эмас.

64. "Лион" бурчак зарбасига эга бўлди ва бу қисқа пас орқали бошлаб юборилди. Какренинг зарбаси унчалик жиддий чиқмади.

61. УХХХХ! Диуф қариндошининг уйига меҳмонга келгандек "Лион" жарима майдончаси ичига кириб келди ва кутилмаганда зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

55. ГООООООООООЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚ!!! Яна "Лион"нинг голи оффсайд сабабли инобатга олинмаяпти. Бу сафар ҳам Орбан дарвозани ишғол қилганди. 

51. "Ланс" ҳужумга ўтганди. Лекин ҳужумда фол сабабли тўп меҳмонларга олиб берилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Абдуқодир Ҳусанов биринчи бўлимни зўр ўтказди. Хато қилмади ва жамоасида энг кўп аниқ пас берганлардан бири бўлиб турибди.

Танаффус!

42. ЗАРБАААААА!! Мачадонинг кучли зарбасини Перри бир амаллаб қайтариб юборди.

40. Тўп мезбонларда. Томонлар асосан позицион ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.

32. САМБАААААААА!! Ляказеттнинг кучли зарбассини қайтариб юборди!

27. ЗАРБАААААА!! Мэйтленд-Найлз "Ланс" жарима майдончаси ичига кириб, кучли зарба йўллади. Самбадан чиройли сейв кўрдик.

20. Тўғриси, таркибни ўқиб чиқдим-у, "Лион" таркибини аҳамият бериб ўқимабман. Таркибдаги номлар жуда кучли экан. Толиссо ҳозир тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳайрон қолдим.

13-дақиқага келиб, "Ланс"нинг учрашувдаги илк аниқ зарбасини кўрдик. Зарба муаллифи ким? Топингларчи) Ҳусанов зарба йўллаганди.

11. Хўўўўшшш, гол урилди ва оффсайд қайд этилди. ВАРни кутамиз, Ляказеттнинг пасидан кейин Орбан ҳисобни очиши мумкин бўлганди.

9. "Лион" бир неча паслар орқали "Ланс" жарима майдончасига кирди. Якуний пасни Томассон қайтариб юборди.

7. Нималар қиляпсизлар-э? Оффсайдлиги майлику-я, дарвозабонни ҳам, ҳимоячини ҳам, шерикларини ҳам алдагандан кейин бундай вазиятни гол билан якунлаш керак-да. Саид шундай қилди ва дарвозага зарба бераман дегунча амаллаб, ҳимоячи қайтариб юборди.

4. Дастлабки дақиқаларда томонлар биттадан ҳужум уюштиришди ва оффсайдлар қайд этиб олишди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ляказетт Ҳусановга қарши!

- Таркиб таништирганда Ҳусановни маникен тарзида кўрсатишди)

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Ланс" - "Лион" учрашуви бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни сизлар билан Миржалол Норматов олиб боради.

Рейтинг: +6   

Комментарии

   
16 сен 01:45:22
Lazizbek Temirov
Husanov Eng yaxshi o‘yinchi deb topildi sofascoreda.
   
16 сен 01:45:18
Xurshidbek Abduraxmanov
Хусанов бугун ёрди, Бетон химоячи кўз тегмасин
   
16 сен 01:44:48
FANAT FC NASAF_REAL.M
Husanov zör öyin ötkazdi malades!!!
   
16 сен 01:44:00
Shaxzod Almuratov
Sofascore da MAN OF THE MATCH, 7,8 BAL BILAN
   
15 сен 23:38:00
Murod Muxammadiyev
Lans-Lion hozirda Fransiyada katta o'yinlar sirasiga kiradi. Husanov shunaqa vaqtda o'zini yaxshi taraflama ko'rsatishi kerak kattaroq klublarga o'tishi uchun. Husanov va Lansga omad!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика