RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  74 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Франция кубоги. “Ренн” пенальтилар сериясида ПСЖдан устун келди Новости

Франция кубоги. “Ренн” пенальтилар сериясида ПСЖдан устун келди

“Стад де Франс” стадионида ўтган Франция кубогининг финал беллашувида кутилмаганда “Ренн” футболчилари совринни ўзлари билан олиб кетадиган бўлишди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвес ҳисобни очди. Тайм ўрталарида Неймар орадаги фарқни оширди. 40-дақиқада ПСЖ ҳимоячиси Кимпембе ўз дарвозасини ишғол этди. Иккинчи бўлим ўртасида “Ренн” ҳимоячиси Мешер мувозанатни тиклади-2:2.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. 118-дақиқада парижликлар форварди Килиан Мбаппе майдондан четлатилди. Пенальтилар сериясида эса омад “Ренн” футболчилари томонида бўлди -6:5.

“Ренн” ўз тарихида учинчи бор Франция кубогини қўлга киритди. Бунгача улар 1965 ва 1971 йилларда ушбу совринни қўлга киритишган. Кубокни қўлга киритиш борасида мутлақ рекордсмен ПСЖ (12 марта) ҳисобланади.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика