ФР: "Пахтакор"га трансфер тақиқи қўйилади
22 июн 2022 01:28
Новости
ФР: "Пахтакор"га трансфер тақиқи қўйилади
Бу ҳақда сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев маълумот берди.
"2021 йилнинг ёзида Эрен Дердийок клубни тарк этгач "шерлар" раҳбарияти Сербиядан арзонроқ ҳужумчи олиб келишган эди. Тошкентда 1 давра ўйнаган Боян Матич ишончни оқлай олмади ва қишда юртига қайтариб юборилди.
Хуллас, клуб ўша футболчи олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажармаган. ФИФА ҳолатни ўрганиб чиқиб, қарор чиқарди. Агар "Пахтакор" 45 кун ичида Боян Матич олдидаги қарздорликни ёпмаса, жамоага трансфер тақиқи қўйилади. Гап тахминан 50 минг АҚШ доллари ҳақида бормоқда.
Маълумот учун, 30 ёшли марказий ҳужумчи "шерлар" либосида 16 ўйин ўтказиб, 2 марта гол урган", — дейилади хабарда.

Обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии