RU

Последние новости

00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  23 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  9 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  15 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  76 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  7 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9

ФР: Асимов дисквалификация қилинган Новости

ФР: Асимов дисквалификация қилинган

Бу ҳақда сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев хабар бермоқда.

"16-тур доирасида Қаршида ўтган учрашувнинг 84-дақиқасида баҳсли вазият содир бўлганди. Аниқроқ айтсак, "Насаф" футболчилари Анзур Исмоилов тўпни ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнаганини даъво қилишган. 

Ўша эпизодда Шавкат Раҳматов (лайнсмен) қоидага зид ҳаракат борлигини ифодалаганидан кейин Азиз Асимов 11 метрли нуқтани кўрсатди. Вазиятга ВАР аралашиб, Илья Илин бош ҳакам монитор ёнига чақирди. Эпизодни такрор кўриш жараёнида ВАР хонасидаги ҳамкасби билан жиддий тарзда баҳслашган рефери пенальтини бекор қилиб, ўйинни давом эттирди.

Бу тўғри қарор эди. Яъни, ўйин натижасига таъсир қиладиган жиддий хатонинг олди олинди. Аммо Азиз Асимов мана шу баҳсдан кейин 3 та турга дисквалификация қилинган. 

Четлатишнинг сабаби тўғрисида изоҳ сўраганимизда ЎзФҲМ тошкентлик арбитр ВАР йўриқномасига амал қилмагани учун жазоланганини билдирди. Қоидага кўра, Асимов ўша эпизодда қанот ҳакамининг ифодаси билан пенальти белгилашга шошилмаслиги, ВАР хонасидаги ҳамкасбини эшитганидан кейингина нуқтани кўрсатиши керак экан. 

Хуллас, Қаршида ўйин натижасига таъсир қиладиган ҳеч қандай хато бўлмаган. ФИФА рефериси ВАР йўриқномасидан четга чиққани учунгина 3 та турни ўтказиб юборади. 

Шунингдек, бош ҳакамга юқори баҳо қўйган Бахтиёр Тоғаев 4 та турга четлатилган", — дейилади "футбол АНАЛИЗИ" каналида.

Бу ўйиндан кейин ҳеч қайси томон ҳакамлар бўйича тегишли тартибда протест ёзмаганини алоҳида таъкидлаш керак. Ҳолатни тегишли қўмита мустақил равишда ўрганиб, қарор чиқарган.

Рейтинг: -51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика