Фозил Мусаев: "Футболчиларнинг иштиёқи ниҳоятда баланд, барча курашга тайёр"
02 янв 2019 22:58
Новости
Фозил Мусаев: "Футболчиларнинг иштиёқи ниҳоятда баланд, барча курашга тайёр"
Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Фозил Мусаев ЎФА Матбуот хизматига Бирлашган Араб Амирликларидаги биринчи кун машғулотлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи кун ажойиб тарзда ўтди. Парвоз бир оз толиқтирганига қарамай, ҳамма яхши кайфиятда. Бизга яратлиган барча шароитлар аъло даражада деб айтиш мумкин. Айниқса, бундай об-ҳавода футбол ўйнаш жуда қулай. Ҳаддан зиёд иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмас.
Машғулотларда мазза қилиб ҳаракат қилдик. Биринчи кун машғулотлари одатда енгил тарзда ўтади. Терма жамоада ажойиб муҳит ҳукмрон. Барча бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Футболчиларнинг иштиёқи ниҳоятда баланд, барча курашга тайёр. Майдонга фақат ғалаба учун тушамиз", — дея айтиб ўтди Фозил Мусаев.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии