Фозил Мусаев "Қатар СК"га ўтади
07 июл 2013 12:53
Новости
Фозил Мусаев "Қатар СК"га ўтади
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев фаолиятини Қатарда давом эттирадиган бўлди.
Бу ҳақда kooora.com нашри хабар берди. Манбадаги хабарга кўра Мусаев кеча тунда Дохага етиб борган. Эртага футболчи клубда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг махсус матбуот анжумани ташкил этилади.
Айни пайтда "Қатар СК" Қатар юлдузлар лигасининг якунланган мавсумида 12 жамоа орасида 8-поғонани эгаллади. Клубни бразилиялик Себастьяо Лазарони бошқармоқда. Жамоа сафида Марсиньо (Бразилия), Бакари Коне (Кот Д'Ивуар), Қусай Мунир (Ироқ) ва Рами Фаёз (Иордания) каби легионерлар бор.
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии