RU

Последние новости

18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  3 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  6 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  5 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  11 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7

Фотомақола: "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон - Озарбайжон 3:6 Новости

Фотомақола: "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон - Озарбайжон 3:6

Кеча "Ўзбекистон" спорт мажмуасида "Tashkent Cup-2014" халқаро турнири якунланди.
Мусобақанинг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжонга қарши баҳс олиб борди ва 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, якунда учинчи ўринни банд этди. Қуйида ана шу учрашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.


ЎЗБЕКИСТОН мадҳияси янграмоқда...


Ўзбекистон ва Озарбайжон терма жамоаларининг бош мураббийлари Баҳодир Аҳмедов ҳамда Фаустино Перез.


Терма жамоамизнинг ҳар бир ўйинидан олдин ана шу улкан байроқ ҳилпиради.


Ҳар икки жамоа сардорлари - Шуҳрат Тожибоев ва Ризван Фарзалиев ўзаро совға алмашишмоқда.


Тўп учун курашда Дилшод Ирсалиев ҳамда Хатаи Багхиров.


Тўп билан "хитойлик" Дилшод Рахматов, рақибларимиз бош мураббийи эса Дилшодни қўйиб юборгани учун ҳимоячилардан норози.


Даврон Абдурахмонов ҳисобни қисқартиргач...


Давроннинг голига товони билан пас берган Сарвар Шоахмедов кечаги ўйини билан терма жамоага муносиб эканлигини исботлади.


Жаноб Фаустино бир дақиқа ичида ўтказиб юборилган иккита голдан ҳайратда...


Озарлар дарвозабони Жиованни Буранелло эса мураббийдан ҳам ўтиб тушди, бошқа ўйнамайман деб ўтириб олди.


"Ну, погоди" мультфильмидаги рақс эсингиздами???


Константин Свиридов ана шу зарбасидан кейин терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди.


Озарбайжон терма жамоасининг паркетдаги бешта футзалчисидан тўрттаси асли бразилиялик маҳаллийлаштирилган ўйинчилар. Фақатгина 15 рақамдаги Хатаи Багхиров озар миллатига мансуб.


"СА" талқинига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг турнирдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган Артур Юнусовнинг жон ҳолатда сакраши ҳам жамоамизни учинчи голдан қутқариб қола олмади.


Мағлубиятга қарамай ВАТАНИМИЗ байроғи бутун ўйин давомида баланд ҳилпиради, байроғимиз халқаро майдонларда бундан ҳам баланд ҳилпирайверсин!!!


Толибжон Қосимов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика