RU

Последние новости

20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  28 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  12 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  4 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Фотомақола: "Локомотив" - "Пахтакор" 1:3 Новости

Фотомақола: "Локомотив" - "Пахтакор" 1:3

Йилнинг марказий ўйинига кўпчилик гувоҳ бўлди. Биз эса одатга кўра энг сара суратларни эътиборингизга тақдим этамиз.




Учрашувни бошқарган ҳакамларга икки жамоа ҳам эътироз билдирмади. Аммо умумий қилиб олганда, улар ўзимизнинг ҳакамлардан бир калла устун эмаслар. Ўзимизда ФИФА ҳакамлари турганда, четдан легионер ҳакам олиб келиш тўғри бўлмаса керак. Қолаверса, бу чемпионатга нисбатан ФИФАда ҳам шубҳа уйғониши мумкин бўлади. Шунинг учун Кубок финалини ўзимизникилар бошқара қолгани яхши. Фақат икки жамоа ўзаро келишиб олса бўлгани, яъни очиқ ўйин қилишга.




Ўйин бошланган ҳам эди-ки, Кримец калла "қўйди". 0:1. Тарихга назар ташласак, олий лигадаги энг тезкор гол айнан мана шу жамоалар ўртасидаги баҳсда қайд этилган. 2008 йил "ЖАР"да бўлиб ўтган "Локомотив" - "Пахтакор" баҳсида "темирйўлчилар" легионери Эвертон адашмасам, 8-сонияда Нестеров дарвозасини ишғол қилганди. 




Ака-ука Тожиевлар тўп учун курашишяпти. Кечаги ўйинда Фарҳоддан фарқли равишда Камолиддиннинг ўйини қовушди.




Лобанов ҳимоячиларга бақиряпти. Фарҳод эса ярим ҳимоячиларга. Ўйин жуда асабий кечди, афсуски, бундай ўйинлар сони жуда-жуда кам.




Ўзбекистондаги ҳар томонлама легионер мақомига жавоб берувчи камдан кам футболчилардан бири. Узоқ танаффусдан сўнг Боян қайтди.




Шахсий фикрим, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирилиши керак бўлган энг керакли ҳужумчилардан бири бу - Алишер Шоғуломов. Кеча кун қаҳрамони бўлиши мумкин эди, афсуски, унинг дарвозага яқин масофадан берган зарбаси қийшиқ кетди. Акс ҳолда, ҳисоб 2:2 кўриниш олиши мумкин эди.





Бу голга таъриф: - "ФИНИШ!"




Балки Солиев йил давомида майдонда кўринмаган бўлиши мумкин, аммо ўз тажрибаси билан ёшларни кучайтира олди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика