RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  45 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  97 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Фотомақола: "Championat.asia"нинг "Сантьяго Бернабеу"га саёҳати Новости

Фотомақола: "Championat.asia"нинг "Сантьяго Бернабеу"га саёҳати

Кеча "Реал" Мадрид жамоасининг "Сантьяго Бернабеу" стадионида жойлашган музейига қилинган саёҳатни эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Навбат, стадионни ўзига.

"Сантьяго Бернабеу" стадиони жаҳоннинг беш юлдузли ареналари қаторидан жой олган ва у УЕФАнинг энг юқори сифат, 4 категория талабларига жавоб беради. Стадионни қурилиши 1944 йил бошланган ва уч йил ўтиб, 1947 йилнинг 14 декабрь куни фойдаланишга топширилган. 1982 ва 2001 йиллар давомида икки маротаба қайта реконструкция қилинган.

Мазкур арена иккита катта финалга мезбонлик қилган. Булар Евро-64 ва ЖЧ-82 финалларидир. Шунингдек, 1957, 1969, 1980 ва 2010 йилларги ЕЧЛ финаллари ҳам Испания пойтахтининг муҳташам стадионида бўлиб ўтган.

Аренанинг тагида турар экансиз. Бу ерларда яқин ўтмишнинг топ футболчилари, Зидан, Рауль, Роналдо, Фиго ва Роберто Карлос каби юлдузларни кўз олдингиздан ўтказасиз. Айниқса Зиданни ЕЧЛ финалида "Байер" дарвозасига урган голи, Раулни юлдузли онлар. Футболда қайта туғилган Роналдонинг финтлари...

81044 нафар мухлисга мўлжалланган стадионга кирган киши ҳақиқий футбол аренасига тушгандек бўлади. Стадион футболчилардан кўра, мухлислар учун анча қулай. Жамоа маркетинг хизматининг фаоллиги туфайли мухлисларнинг қадами тўхтамайди. Трибунанинг томига эътибор қаратишингизни сўрардим. Махсус иссиқ тарқатувчи печкалар тагида қишнинг совуғида ҳам мазза қилиб ўйинларни томоша қиласиз. Араб стадионларида махсус совутгичларни кўрган эдим, бу ерда иситгичларга қойил қолдим. Шунинг учун ҳам Европа стадионлари йил бўйи мухлислар билан тўлиб тошар экан.


Сантьяго Бернабеу ва Рафаэл Сальгадонинг ташаббуси билан ўша пайт 1.7 мл еврога тушган бу стадионга "Нуэво Чамартин" деб ном бердилар. 1955 йил эса унга "Сантьяго Бернабеу" номи берилди. Боиси, айнан унинг қўл остида жамоа кетма-кет 5 маротаба бугунги ЕЧЛни қўлга киритган эди. 

Музейга саёҳат давомида мухлислар стадионни ичига ҳам кириш ҳуқуқига эга бўладилар. Ўзбекистондан ташриф буюрган ишқибозлар ҳам бундай имкониятни қўлдан бой бермадилар.

Ишонмайсиз, бу душхонада куни кеча Роналду, Бейл, Марсело ва Бензема каби футболчилар ювинганлар. Кўринишидан оддий. Стадионда бу каби бўлимларга катта жой ажратилмаган. Олий лига жамоаларимизнинг душхоналарига кирсангиз, бундан анча катта жойни кўрасиз. Европанинг топ клублари ҳар бир кв.мдан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қилишади. 

Ҳар бир футболчини кийим алмаштирадиган ўриндиқлари мана шундай ажратилган. Ўриндиқлар эса тахтадан бўлиб, умумий кўринишда. Бу ерда ҳам анча жой тежалган. Лекин дизайн борасида бизни ўрганадиган нарсаларимиз кўп экан. Бежизга "Флитвуд Таун" Тошкентда "Локомотив" базаси ва стадионини кўриб ҳавас қилмаган экан. 

Роналдонинг ечиниш хонасидаги қўшниси Тони Кросс экан. Ўриндиқларга ўтириш маъмурият томонидан тақиқланади. Ўйиндан кейин махсус ленталар ёрдамида улар тўсиб қўйилар экан.

Айнан мана шу нуқта орқали майдонга чиқиб борасиз...

"Реал"даги муҳитни хис қилиш мақсадида, кеча интернет орқали Роналдуга атаб олинган фильмни томоша қилдим. Роналдуни стадиондаги тақдимоти 2009 йил бўлиб ўтган. Мухлис тўлиб тошган аренада, мен турган нуқтадан дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири стадионга чиқиб келади. 

Бу эса икки нафар легионердан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоасининг мухлислари

Қўқонга салом!

"Сантьяго Бернабеу" майдонига тушишга рухсат берилмайди.


Стадиондан чиқаверишда сиз матбуот анжумани залига кирасиз ва истаганингизча интервью берасиз...


Албатта ўзингизга ))

Ҳаттоки, "кимда савол бор", деб мурожаат ҳам қилишингиз мумкин.

Анжуманлар хонасидан кейин сиз тўппа-тўғри маркетингчилар қўлига тушасиз. "Реал" Мадрид жамоасининг энг сўнгги моделидаги савдо дўкони сизнинг ихтиёрингизда.


"Реал" тарихи билан танишар экансиз, чиқаверишда ҳеч йўғи битта тўп оласиз. Оригинал футболкаларнинг нархлари 75 евродан бошланади. 


Кейинги ҳар бир қадамингиз пул. Масалан, дўстимизга ЕЧЛ рамзи туширилган 90 евролик футболкани олдик. Уни олдига ЖЧ эмбелмасини туширасиз, яна 5 евро. Орқасига исмини ёздирасиз. Шу тариқа Умидга аталган футболка 115 еврога айланди. Агар сизнинг исмингиз Бахтимурод бўлса 10та ҳарф бу 5 евродан 55 бўлади. Мана пулни "соғиб" олиш қандай бўлади. Яхшиси "БАХТИ" деб ёздирганингиз маъқул. 25 евро бўлади. Рақамга ҳам алоҳида 5 евро. Хуллас ҳар бир ҳаракат 5 еврога тенг.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика