Фотомақола. Биринчи йиғиндаги сўнгги машғулотлар ҳам якунига етди
13 дек 2014 15:58
Новости
Фотомақола. Биринчи йиғиндаги сўнгги машғулотлар ҳам якунига етди
12 декабрь тонггида ўтказилган машғулот суратларини томоша қилинг.
Ислом Тўхтахўжаев ўртоқлик ўйинларида майдонга туша олмасада, мусобақага жиддий ҳозирлик кўраяпти. Афсуски у КХДР билан бўлиб ўтадиган биринчи ўйинни ҳам ўтказиб юборишга мажбур.
Бу эса ўз навбатида Анзур Исмоиловга катта маъсулиятни юклайди. Анзурнинг олдида ким бўлмасин, дастлабки ўйинларда у икки киши учун ўйнашга мажбур. Умид қиламиз, бу Исмоиловнинг қўлидан келади.
Миржалол Қосимов футболчиларимизга машғулотларни қандай бажариш лозимлигини кўрсатиб беряпти.
Жисмоний тайёргарликни маромига етказиш йўлида, Волков ва Мақсудов ўзаро маслаҳатлашяптилар. Жамоа маъмури Сарвар эса уларга кўмаклашяпти.
Четдан қараганда, Осиё чемпионатининг нуфузи йўқдек. Аммо мен бундай демаган бўлар эдим. Бу катта форум, тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси. Бу турнирда ўзини кўрсатиб қолган кўрсатди, кўрсата олмаган яна олий лигага "маҳкум" этилади. Сардорнинг олдида эса муҳим синов турибди.
Нодирхўжа Юлдашев
Комментарии