RU

Последние новости

11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  0 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  1 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  4 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0

ФОТОМАҚОЛА. "Аждар" табассум ила тайёрланмоқда Новости

ФОТОМАҚОЛА. "Аждар" табассум ила тайёрланмоқда

Бугун, 19 февраль куни "Насаф" ОЧЛ 2-тури доирасида "Ал Васл"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказди.

Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтган машғулотдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи
, 2-тур
"Марказий" стадион, Қарши
20.02.2018. 18:00

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Васл" (БАА)

Бош ҳакам: Жиллет Жаред (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Бичем Эшли, Раян Галлахер (иккиси Австралия)
Захира ҳаками: Сивакорн Пу-Дон (Таиланд)
Назоратчи: Рустам Юсуф Мирзо (Саудия Арабистони)
Комиссар: Эрик Ву (Австралия)

Машғулот олдидан Рўзиқул Бердиев Славко Лукич билан қизиб олишга қарор қилди ва ...


Ва майдон чимини суғоришга мўлжалланган махсус "фонтан" нишонига тушиб қолди. Мураббийнинг уст-бошига эътибор беринг :)


Одатга кўра, машғулотни бошлашдан олдин бош мураббий футболчилар билан гаплашиб олди.


Шундан сўнг, ўйинчилар майдон марказидаги айлана чизиқ ичидан чиқмаган ҳолда енгил чигалёзди машқларини бажаришди.


Кутилмаганда Игорь Голбан Марио Балотелли режимини ёқиб олди ))


Нега Балотелли режими деганимизнинг сабаби, Марио доимо машғулот либосини кия олмаслиги билан ном қозонган. Интернет орқали Балотеллининг шунга ўхшаш суратларини кўплаб топиш мумкин.


"Насаф" ўйинчилари машғулотни аъло кайфиятда олиб боришди.


Бир-бирига хўроз услубида сакраш машқи. Бу машқ ҳам якка курашларда гавдадан фойдаланишга ёрдам беради, ҳам қувноқ кайфият улашади.


Кейин эса футболчилар тўпни фақат қўл билан ва ҳаволатиб футбол ўйнашди.


Машқларнинг ҳаммаси майдон марказидаги айлана ичида амалга оширилмоқда.


Жасур Ҳасанов ҳавода тўпни алдамчи ҳаракатлар билан жамоасидаги шеригига узатмоқда.


"Пеле" эртага 3та гол уриб, мана шу тўпни уйингга олиб кетиш насиб қилишини тилаб қоламиз.


Драган Черанни тўпга қўшиб "порохли бочка"га ўтқизиб учиришди :)



"Насаф" дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковдан Ван Даммча туриш.


Энди эса футболчилар тўпни қўл билан ва тиззадан баланд кўтармаган ҳолда бир-бирларига ошириш машқини бажаришмоқда.



Машғулотда барча футболчилар қатнашишди.


Иванков 3 нафар кипер билан алоҳида шуғулланди.


Машғулотнинг ОАВ учун мўлжалланган 15 дақиқалиги якунланиб бораётганда ўйинчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда "квадрат" ўйнашди.


Санжар Қувватовдан эртага қуруқ ўйин кутиб қоламиз.



Толибжон Қосимов

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика