RU

Последние новости

20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  71 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  20 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Қатар – Ўзбекистон 3:0 Новости

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Қатар – Ўзбекистон 3:0

Қатар пойтахти Доха шаҳридаги “Лахвия” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мезбонларга қарши майдонга тушди ва кутилмаганда йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

18-дақиқада Себастьян Сория Куинтана, 43-дақиқада Ҳассан Ал Ҳайдос олис масофадан, ўйиннинг 66-дақиқасида эса захирадан майдонга тушган Машаал Абдулла Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва Қатар ўз уйида йирик ҳисобдаги ғалабани нишонлади.

Эътиборлиси, айнан Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказилган ўйин майдон эгалари етакчиси, илк гол муаллифи Себастяьн Сория Куинтана учун Қатар терма жамоаси либосидаги юбилей 100-учрашув бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз бугун Дохадан БААга жўнаб кетади. Миржалол Қосимов шогирдлари Дубай шаҳрида 10 октябрь куни Баҳрайн, 14 октябрда БАА миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Бу учрашувларда миллий терма жамоамизнинг легионерлари ҳам иштирок этишади.  

Ўртоқлик учрашуви.

6 октябрь. Доха, Қатар.

ҚАТАР – ЎЗБЕКИСТОН  3:0

Голлар: Себастьян Сориа Куинтана (18), Ҳассан Ал Ҳайдос (43), Машаал Абдулла (66).

Қатар: Қосим Бурҳон, Абдулазиз Ҳатим, Абдулкарим Ҳассан (Холид Муфта, 84), Ҳамис Исмоил, Билол Муҳаммад, Весам Ризиқ (Мажид Муҳаммад Ҳассан, 66), Халфан Иброҳим (Ҳусайин Али Ҳусайин, 75), Себастян Сория Куинтана (Машъал Абдулла, 66), Иброҳим Мажид, Ҳасан Ал Ҳайдос, Мусаб Маҳмуд (Муҳаммад Муса, 34)

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Егор Кримец (Шавкат Муллажонов, 83), Бобур Йўлдошев (Ислом Тўхтахўжаев, 76), Жавлон Иброҳимов (Фозил Мусаев, 67), Владимир Козак, Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 46), Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров, Воҳид Шодиев (Наврўз Алимов, 70), Салим Мустафоев, Сардор Рашидов (Фарруҳ Сайфиев, 70).

 Огоҳлантиришлар: Салим Мустафоев 20, Муҳаммад Муса 64, Бобур Йўлдошев 65, Иброҳим Мажид 67.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика