RU

Последние новости

08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  1 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  1 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  8 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  85 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2

ФОТОГАЛЕРЕЯ. ОАВ ва "Машъал" ўртасида учрашувни ўзбек "Нишимураси" бошқарди Новости

ФОТОГАЛЕРЕЯ. ОАВ ва "Машъал" ўртасида учрашувни ўзбек "Нишимураси" бошқарди

Хабарингиз бор, бугун Муборакда ўзгача кун. Ўз пайтида ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қилган "Машъал" 30 ёшда!
Шу муносабат билан Қашқадарё ва Тошкентдан 10 нафарга яқин ОАВ ходимлари Муборакка ташриф буюрдилар. Соат 11:00да кеча "Машъал" ўринбосарлари чемпионликни нишонлаган стадионда ОАВ мезбонлар мураббийларига қарши баҳс олиб борди.

Биринчи бўлимда ОАВнинг таркиби қуйидагича кўриниш олди:
Нодирхўжа Юлдашев, Зафар Қосимов, Исломбек Рустамбеков, Зиёдулла Сафаров, Олим Толипов, Шуҳратбек Жўраев ва яна икки нафар "Машъал" академиясида дарвозабонлар майдондаги футболчи ролида ҳаракат қилишди.

"Машаъл" эса анча жанговор таркибда эди. Жамоа вице-президенти Илҳом Қурбонов, фахрий футболчилардан Вали Келдиев, Дилшод Андаев, Икрем Репатов, Умид Бобоназаров, Шерзод Андаев ва профессионал дарвозабон Актам Бердиев.
Бош ҳакам: 60 ёшни қарши олган Тўра Шоймардонов ("Машъал" клубининг фахрийси)

Биринчи бўлимда ОАВ 3:1 ҳисобтда имкониятни бой берди. Айниқса ўртада ҳаракат қилган Исломбек Рустамбеков роса "қовун" туширди. Иккинчи бўлимда иккита ўзгариш бўлди. ОАВдан Нодирхўжа Юлдашев бидан Зиёдулла Сафаров "Машъал"га, Илҳом Қурбонов ва Актам Бердиев ОАВга ўтдилар.

Шоу эмасми, учрашув бош ҳаками Тўра дода, зап театр қўйиб бердилар. "Машъал" 2:1 ҳисобида олдинга ўтиб олган пайт ҳакам Вали Келдиевни ўз дарвозаси олдида қўполлик билан йиқитилди деган хулосага келди ва ОАВ дарвозаси томонига пенальти белгилади. Бунақасини ҳали кўрмагансизлар, Вали акага "қани, ҳеч қаерингизга тупроқ ҳам бўлмаган-ку" деган эътирозга, ердан бир уюм тупроқни олиб қўлига суртиб олиши билан якунига етди. Пенальтидан майдон эгалари ҳисобни 3:1 кўринишга олиб келдилар.

Иккинчи бўлим ундан-да қизиқ бўлди. Учрашув жанговор дуранг ҳолатда якунига етиши кераклиги тўғрисида Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаевдан "топшириқ" олган ҳакам "Машъал" майдон марказидан тўпни ўйинга киритмаганига пенальти белгилади. Иккинчи бўлимда Юлдашев "Машъал" постида эмасми, бу сафар ўзининг ҳамкасбларига қарши дуэлга чиқиши керак эди. Шу пайт Исломбек Рустамбеков йиллар давомида ишлаб келаётган сайти раҳбари билан дуэлга чиқса денг. "Ўтириб" қўйди, дарвозабоннинг маҳорат кўрсатган бўлса-да, қайта зарбага биринчи бўлиб югуриб келган Қурбонов гол урди: 4-3. Шундан кейин ҳакам "Машъал" урган голларни орқага қараб ҳисоблай бошлади. Бу орада ҳисоб 5:5 кўриниш олди. ОАВ жамоаси ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. Зиёдулла Сафаров 11 метрлик нуқта олдида, аммо унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ҳакам эса тўп бошқатдан тепилиши кераклигини кўрсатди. Шунда Юлдашев Сафаров олдига келиб алланималарни айтди. Кейин билсак, бу олий лигада Фарҳод Тожиев эплай олмаган ишни амалга ошириш операцияси экан. Зиёдулла Сафаров тўпни 1 метрга юмалатди, унинг ортида турган Юлдашев бир уринишда гол урди, 7:5. Аммо ҳакам буни 6:6 дея баҳолади ва пенальтилар серияси.

Пенальтилар серияси 7 метрлик стандарт дарвозада бўлди. Бу ерда ҳам ҳакам ғалати ҳисоб-китобни олиб борди. Юлдашев 3та, Бердиев эса битта пенальтини қайтарди, аммо ҳисоб дуранг бўлди.

Хуллас, ҳозирча шулар, шоу давом этади, фақат "Машъал" - "Насаф" учрашуви жиддий бўлиши аниқ. ФИФА.узда Суюновни дарвозасига қўйганлар, "баттар" бўлинг, бугун асосийда Ўткир Юсупов.

Албатта, буларнинг бари ҳазил, шунчаки ОАВ ва "Машъал" жамоалари ўртасида кичик шоу бўлди.



Журналистлар жамоаси

 


Хайрулла Холиқов, Комилжон Жумаев ва Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.



"Машъал" клуби вице-президенти Илҳом Қурбонов ҳам шоуда иштирок этди.



Эсдалик учун сурат.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика