Флик дисквалификация ҳақида: "Қоидалар ҳамма учун тенг бўлишини хоҳлайман"
14 дек 2024 21:00
Новости
Флик дисквалификация ҳақида: "Қоидалар ҳамма учун тенг бўлишини хоҳлайман"
Олдинроқ "Барселона" бош мураббийининг четлатиш бўйича апелляцияси рад этилган эди.
"Бу мен томонимдан нормал реакция деб ўйлайман. Ўзгартириб бўлмайдган нарсаларга энди куч сарф қилишимизни хоҳламайман. Ҳакам қарор қабул қилдими, уни ўзгартира олмаймиз.
Қизил карточкани қабул қилиш керак. Дисквалификацияни қабул қиламан. Ўз ҳулқим устида ишлашим керак.
Қоидалар ҳамма учун тенг бўлишини истайман. Ҳакамлар ҳаммага бир хил хуштак чалсин. Фақат "Барса"га эмас. Йигитларга эса ҳакам қарорини қабул қилиб, яхшироқ ишлаш кераклигини айтяман.
Футболчилар ҳакамларга эътироз билдирмоқчи эмас. Ҳакамлар билан муносабатимиз жуда яхши.
Биз фақат ўзимиз ривожлантира оладиган нарсаларга эътибор қаратамиз. Ҳакамлар ҳам янада яхши ишлаши муммкин. Ҳаммамиз одаммиз, хато қиламиз" - деди Флик.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии