“Фламенго” МЮнинг 1999 йилги натижасини такрорлади
24 ноя 2019 07:13
Новости
“Фламенго” МЮнинг 1999 йилги натижасини такрорлади
Жануби Американинг энг нуфузли турниларидан бири - Либертадорес кубогининг финал баҳсида “Фламенго” “Ривер Плейт”ни таслим этиб, бош совринни қўлга киритди.
Лима шаҳридаги “Монументаль де Ате” стадионида кечган баҳсни чилилик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Рафаэль Борре аргентиналикларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин шу ҳисобда якунига ётаётган бир маҳалда, 89-дақиқада Габриэль Барбозанинг зарбасидан кейин бразилиялик футболчилари мувозанатни тиклашди. Аммо бу ҳаммаси эмасди. Ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган иккинчи дақиқасида яна ўша Барбоза тўп киритиб, жамоасининг иродали ғалабасини таъминлади-2:1
“Фламенго” ўз тарихида иккинчи бор ушбу турнир финалига йўл олиб, ҳар икки сафар кубони қўлга киритган бўлса, “Ривер Плейт” ўз тарихида 11-марта мусобақа финалида қатнашиб, 4 марта бош совринга сазовор бўлган.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии