RU

Последние новости

10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  0 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  0 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  3 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  3 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  1 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  4 22:44"Реал Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномаси маълум  6 22:36Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Чилини мағлубиятга учратди  18 22:02Мирко Еличич: "Жамоам ҳақиқий футбол намойиш этганидан хурсандман"  1

ФК «Бунёдкор» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида Новости

ФК «Бунёдкор» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида

Жамоанинг матбуот хизматида 6 нафар киши фаолият олиб боради. Улар орасида Имомхўжаевлар сулоасининг Ахбор акадан кейин турувчи Аброр ака. Бир неча йиллардан бери ТВда ишлаб келаётган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Баҳодир Мирзаев.

Келинг аввал «Бунёдкор» матбуот хизмати борасида фикр билдирсак. Юқорида ёзганимдек жамоада ўз ишининг усталари ишлашяпти- Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Баҳодир Мирзаев ва Аброр Имомхўжаев. Клубни матбуот хизмати вакилларига яратиб берган шароити Ўзбекистонда ягона. Бирон бир клуб ўз матбуот хизматига бундайин шароит яратиб бермаган. Шунинг учун бўлса керак сайтнинг бир йўла уч тили бир маромда ишлайди. Ҳозирча «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари ўз сайтларини уч тилда олиб борадилар. Клуб ходимлари тўлиқ клуб либоси билан таъминланганлар. Ҳаттоки учинчи операторигача. Бу клубда инсонийлик қадрланади. Бунинг учун «Бунёдкор» раҳбариятига блогимиз номидан ўз минаддорчилигимизни билдирамиз. Лекин шу ерда бир кичик ҳолатга тўхталиб ўтамиз. Тўғри ҳар ким аввало мухлис учун ишлаши керак. Аммо 2013 йил якунларига кўра матбуот хизматидан икки кишигагина олтин медаллар берилди. Биттасига эса…

Лекин бу йил клуб ўзининг биринчи хориж йиғинига матбуот хизматидан фақатгина операторни олиб кетган. Ёзувчи эса йўқ. Балки кейинги сафарда матбуот котиби ҳам бўлади. Йил бошидан бери «энг яхши матбуот хизмати» унвонини қўлга киритишни мақсад қилган клуб видео ва фотолар билан ишлашда фаоллик кўрсатяпти. Шунингдек воқеа жойидан жонли интервьюлар ҳам кўпайиб боряпти. 2013 йил якунларига кўра академия тарбияланувчилари билан ҳам суҳбатлар чиққанлигини кўрамиз.

Энди сайт фаолиятига тўхталамиз.

bunyodkor.com 10та менюдан иборат:

  КЛУБ

  ЖАМОА

  АКАДЕМИЯ

  ХАБАРЛАР

  ТУРНИРЛАР

  СТАТИСТИКА

  ИНТЕРАКТИВ

  МЕДИА

  АФСОНАЛАР

  ЧИПТАЛАР

Ҳар бир менюнинг ичида қўшимча менюлар бор. Барча менюлар ўз тематикасига монанд тўлдирилган. Хато кўрмайсиз. Ўзбекистондаги ягона сайт тарихидан то бугунги кунигача барча ўйинлар натижаси ва қайдномалари берилган. Буни қуйидаги суратда ҳам кўришингиз мумкин.


Олий лига — 2007. 30-тур "Қурувчи» (ҳозирги «Бунёдкор») - «Вобкент» учрашуви қайдномаси

Академияга ҳам катта эътибор қаратилган. «Андижон» жамоасида асосий таркиб футболчилар берилмаган бир пайтда, «Бунёдкор«ни барча тарбияланувчилари қайд этилган. МЕДИАни эса алоҳида гапирмасак бўлмайди. Фото ва видеоларга бўлган эътибор жуда юқори. Бугунги кун интернет журналистикасида ўқувчи кўпроқ томошабинга айланиб боряпти. Узундан-узун мақолалар ўрнини қисқа кадр ва фотосуратлар эгаллаяпти. Бу борада пойтахтликларни биринчи рақамли сайт деб айта оламиз. Ҳар ҳолда 2014 йил шундай бошланди.

Сайтдаги ягона ноқулайлик юқоридаги менюларни босганингизда бош саҳифага ўтиб кетиши. Бу техник хатони тўғирлаш муаммо эмас. Яна bunyodkor.com Ўзбекистон футбол клублари сайтлари ичида мобил кўринишига эга ягона сайт ҳисобланади.

Маслаҳат: Бу клуб матбуот ходимларига маслаҳат бера  олмайман. Аксинча улардан ўрганадиганларим кўп.

Сайт: fcbunyodkor.com

Матбуот котиблари: Баҳодир Мирзаев, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Аброр Имомўжаев

Шунингдек: Анвар Нодиров бошчилигидаги уч нафар медиа (фото ва видео) гуруҳ

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика