Фирдавс Асадов: "Машъал"даги дебютимдан кўнглим тўлмади"
30 мая 2016 09:40
Новости
Фирдавс Асадов: "Машъал"даги дебютимдан кўнглим тўлмади"
"Машъал" Олий лигада "Олмалиқ"қа қарши 10-турни ўтказди. Бу учрашувда "Машъал" либосида Фирдавс Асадов биринчи марта Олий лигада майдонга тушди.
Учрашувдан сўнг Асадов фикрларини билдириб ўтди.
"Машъал" сафида Олий лигада дебютимдан кўнглим тўлади дея олмайман. Мағлубиятга учраганимиздан сўнг кўнглим тўлиши қийин. Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Аста-секин майдонга қайтиб, кўпроқ майдонга тушиб голлар уришни истайман. "Машъал" ғалабасига ҳисса қўшсам хурсанд бўламан.
Албатта, икки йиллик катта танаффусдан сўнг яна Олий лигада майдонга чиққанимдан хурсандман. Менга ишонч билдиргани учун мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Кейинги учрашувларда гол уришни жуда ҳам истайман", - дейди Асадов.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии