Финалда ўзбек футболи ютди
29 окт 2018 17:00
Новости
Унда "Пахтакор"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган АГМК клуби ўз тарихида илк бор мамлакат кубогини қўлга киритди. Жамоа ўзининг 10 йиллик тарихида илк бор катта совринга эга чиқди.
Кечаги финалда нафақат АГМК, балки ўзбек футболи ютди. Сабаби ўйиндан аввал кўплаб мутахассислар, журналистлар ва мухлислар АГМК осонгина ютқазиб беришини тахмин қилишди. Бунга сабаб сифатида яқинда АГМК клуби бош ҳомийси бўлган Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқарувига келган SFI Management Group компанияси айтилди. Кўпчиликка маълумки мазкур компания "Пахтакор" клубининг акцияларига эгалик қилади.
Шунга қарамай кечаги финалда ҳалол футбол биринчи ўринга қўйилгани кўпчиликнинг эътиборини тортди. Яъни АГМК ўйиндан аввал айтилганидек "осонгина" ютқазиб бермади. Ҳақиқий жанг бўлди ва шу куни кучлироқ бўлгани учун Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги клуб кубок соҳибига айланди.
SFI Management Group компанияси бу билан келишилган ўйинларга қарши эканлигини, доим ҳалол ва тоза футбол бўлиши тарафдори эканлигини намойиш этиб берди.
Ушбу компания Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқарувига келгач, АГМК клубида ҳам ўзгаришлар рўй берди ва жамоа натижалари анча яхшиланди. Қисқа вақт ичида клуб ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги финалига чиқди ва шу йилнинг ўзидаёқ мамлакат кубогини қўлга киритди. Келгуси йил АГМК клуби Осиё чемпионлар лигаси саралашида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўз тарихида биринчи марта халқаро мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган клубга омад тилаймиз.
Комментарии