RU

Последние новости

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  20 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  15 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  26 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  46 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  40 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  388 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи Новости

Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

Эртага Ўзбекистон кубоги жорий мавсумининг якунловчи ўйини ўтказилади.

Самарқанддаги баҳсни Аҳрол Рисқуллаев бошқариши маълум қилинган эди. Бу 36 ёшли арбитр учун илк финал.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал

4 декабрь, шанба

ПАХТАКОР – НАСАФ

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Рустам Лутфуллин

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев

VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Александр Давиденко.

Тарихга назар солсак, Ўзбекистон кубогининг ортда қолган 28 финалида 16 нафар бош ҳакам ишлаганига гувоҳ бўламиз. Илк финалда (1992 йил) ишлаш бахти марҳум Гали Имомовга насиб қилган эди. 

Рекорд

Ўзбекистон кубоги финалларида ишлаш борасида мундиаллар рекордчиси Равшан Эрматовнинг олдига тушадигани йўқ. Унинг ҳисобида 5 та финал бор. Кейинги поғонага 4 тадан ўйин билан Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин ёзилган.

Шунингдек, Равшан Эрматов қаторасига финалларда ишлаш бўйича ҳам мутлақ рекордчи ҳисобланади (4). 2010-2013 йилги мавсумлар ҳал қилувчи баҳсларининг барчасини айнан Эрматов бошқарган эди.

Хорижлик реферилар

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйинида 2 бор чет эллик ҳакамлар ишлаган эди. Аниқроқ айтсак, 2014 йил якунида ўтган "Локомотив" 1:0 "Бунёдкор" ўйинини Ким Донг Жин (Ж. Корея) бошқарган. 2017 йилда пойтахтнинг яна ўша клублари ўртасида "Бунёдкор" стадионида ўтказилган ва 3 йил олдинги ҳисоб такрорланган баҳсда БАА вакили Муҳаммад Абдулла Ҳасан ишлаган.

Энг қаттиққўл

Финалларда энг кўп сариқ карточка Равшан Эрматовнинг чўнтагидан чиққан (20 марта) бўлса, қизил карточка кўрсатиш борасида Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин етакчи бўлган (3 тадан). Аммо пенальти белгилаш бўйича Темур Тўхтасинов барчадан олдинда (2). У 2018 йилнинг 28 октябрь куни Фарғонада ўтказилган АГМК 3:1 "Пахтакор" беллашувида ҳар икки жамоа дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилаган.

Тўлиқ статистика


реферифиналс-кқ-кпен
1Равшан Эрматов52011
2Гали Имомов41430
3Ноил Лутфуллин41430
4Марат Исмоилов21220
5Рустам Саидов21110
6Рашид Айтеков1800
7Ғайрат Каримов1600
8Шерзод Қосимов1401
9Ким Донг Жин1310
10Муҳаммад Абдулла Ҳасан1500
11Сардор Нажафалиев1411
12Дилшод Асимов1300
13Дмитрий Роман1300
14Темур Тўхтасинов1502
15Владислав Цейтлин1410
16Зокир Қодиров1101
17Аҳрол Рисқуллаев----

Финал. "Насаф" "Пахтакор" билан нечанчи марта тўқнашади? 

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Автор :
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика