RU

Последние новости

06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  0 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  25 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  8 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  2 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  12 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2

Финал. "Насаф" "Пахтакор" билан нечанчи марта тўқнашади? Новости

Финал. "Насаф" "Пахтакор" билан нечанчи марта тўқнашади?

Эртага Ўзбекистон кубоги 2021 йилги мавсумининг якуний баҳси ўтказилади.

Самарқандда ўтадиган тўқнашув мусобақа тарихидаги 29-финалга айланади. Эртага "Пахтакор" 17, "Насаф" 7-марта кубок финалида майдонга тушади. Маълумот учун, "шерлар" Ўзбекистон кубогининг 13 карра ғолиби, "аждарлар" эса фақат 2015 йилги мусобақада зафар қучишган. Эътиборли жиҳати, мазкур жамоалар кубок финалида 3-бор тўқнаш келишади. Бундан олдинги ҳар 2 ўйин пойтахт вакилининг ғалабаси билан тамомланган. Олдинги ўйинларнинг ҳар иккови (2003, 2011 йиллар) "Пахтакор" майдонида ўтказилган ва бир хил ҳисоб билан якунланган эди.

ПАХТАКОР - НАСАФ - 3:1 (2:1)

15.08.2003. Тошкент, "Пахтакор" стадиони (15000 мухлис). 

Ўзбекистон кубоги финали. 

Рефери: Ноил Лутфуллин

Голлар: 1:0 - Жепаров Сервер, 13, 2:0 - Кошелев Леонид, 33, 2:1 - Мавлонов Дилшод, 38, 3:1 - Косимов Миржалол, 84

ПАХТАКОР: Нестеров Игнатий; Аликулов Асрор; Крушельницкий Ярослав; Гочгулиев Гочгули; Тожиев Камолиддин (Косимов Миржалол, 46); Кошелев Леонид; Жепаров Сервер; Кападзе Тимур; Кирьян Владислав; Тожиев Зайниддин (Бикмаев Марат, 70); Солиев Анвар (Никитков Юрий, 85)

НАСАФ: Осмонов Наримон; Ҳамроев Жасур; Файзиев Даврон; Ҳайдаров Бахром (Султонов Нурали, 66); Ҳакимов Рустам (Қиличев Отабек, 84); Кенжаев Камолиддин; Қораев Ботир; Бердиев Рўзиқул; Келдиев Вали (Жўнашев Жалол, 89); Холмуродов Зафар; Мавлонов Дилшод (Тошпўлатов Шуҳрат, 67)

Огоҳлантиришлар: Файзиев Даврон, 63; Косимов Миржалол, 65; Келдиев Вали, 87

Факт: Аждарларнинг айни пайтдаги устози Рўзиқул Бердиев 2003 йилги финалда 90 дақиқа ҳаракатланган.

ПАХТАКОР - НАСАФ - 3:1 (2:0)

13.11.2011. Тошкент, "Пахтакор" стадиони (12005 томошабин). 

Рефери: Эрматов Равшан

Голлар: 1:0 - Климиашвили Иракли, 5, 2:0 - Клецков Александр, 29, 3:0 - Климиашвили Иракли, 82, 3:1 - Жиямуродов Жахонгир - пенальти, 90+3

ПАХТАКОР: Жўраев Тимур; Кримец Егор; Исматуллаев Акбар; Махарадзе Кахи; Абдухолиқов Темурхўжа (Козак Владимир, 65); Клецков Александр; Каримов Шерзод (Махсталиев Аббосбек, 87); Хошимов Даврон; Климиашвили Иракли (Ҳакимов Темур, 83); Шарофетдинов Дилшод; Андреев Станислав

НАСАФ: Козаченко Дмитрий; Каримов Мақсуд; Қораев Ботир (Филипосян Артём, 69); Жиямуродов Жахонгир; Переплёткинс Андрей; Шомуродов Илхом (Отақўзиев Носир, 68); Геворкян Артур (Тўраев Кенжа, 77); Бошкович Иван; Тўраев Лутфулла; Малишич Боян; Байдуллаев Эркин

Огоҳлантиришлар: Бошкович Иван, 19; Малишич Боян, 28; Хошимов Даврон, 49; Геворкян Артур, 50; Жиямуродов Жахонгир, 64; Козак Владимир, 89

Факт: Ботир Қораев олдинги финалларнинг ҳар иккаласида майдонга тушган. У айни пайтда "Насаф"нинг спорт директори сифатида фаолият юритмоқда.

2011 йилги финалда ўйнаган Владимир Козак ҳамда Егор Кримец ҳозир ҳам "Пахтакор" сафида тўп тепишяпти. Аммо улар эртага кўп эҳтимол билан майдонга тушишмайди. "Шерлар" сардори айни пайтда жароҳатини даволаш билан банд бўлса, Козак октябрь ойидан бери қайдномага киритилмаяпти.

Эътиборли жиҳати, "аждарлар"нинг бунгача охирги бўлиб турган финали (2016 йил) ҳам айнан "Динамо" ўйингоҳида ўтказилган ва "Локомотив"га имконият бой берилган эди. Нима деб ўйлайсиз, "Насаф" 3-уринишда "Пахтакор"ни кубокдан мосуво қила оладими?

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар)

Автор :
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика