RU

Последние новости

08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  3 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  5 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  8 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1

Финал. Эрматов ҳаммадан олдинда Новости

Финал. Эрматов ҳаммадан олдинда

30 октябрь куни Ўзбекистон кубоги жорий мавсумининг якунловчи ўйини ўтказилади.

Бухородаги баҳсни Вадим Агишев бошқариши маълум қилинди. Бу 43 ёшли арбитр учун илк финал.

Тарихга назар солсак, Ўзбекистон кубогининг ортда қолган 29 финалида 17 нафар бош ҳакам ишлаганига гувоҳ бўламиз. Илк финални (1992 йил) бошқариш бахти марҳум Гали Имомовга насиб қилган эди. 

Рекорд

Ўзбекистон кубоги финалларида ишлаш борасида мундиал рекордчиси Равшан Эрматовнинг олдига тушадигани йўқ. Унинг ҳисобида 5 та финал бор. Кейинги поғонага 4 тадан ўйин билан Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин ёзилган.

Шунингдек, Равшан Эрматов финалларни кетма-кет бошқариш бўйича барчадан олдинда. У 2010-2013 йиллардаги ҳал қилувчи баҳсларнинг ҳаммасини бошқарган.

Хорижлик реферилар

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйинида 2 бор чет эллик ҳакамлар ишлаган эди. Аниқроқ айтсак, 2014 йил якунида ўтган "Локомотив" 1:0 "Бунёдкор" ўйинини Ким Донг Жин (Ж. Корея) бошқарган. 2017 йилда пойтахтнинг яна ўша клублари ўртасида "Бунёдкор" стадионида ўтказилган ва 3 йил олдинги ҳисоб такрорланган баҳсда БАА вакили Муҳаммад Абдулла Ҳасан ишлаган.

Энг қаттиққўл

Финалларда энг кўп сариқ карточка Равшан Эрматовнинг чўнтагидан чиққан (20 марта) бўлса, қизил карточка кўрсатиш борасида Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин етакчи бўлган (3 тадан). Аммо пенальти белгилаш бўйича Темур Тўхтасинов барчадан олдинда (2). У 2018 йилнинг 28 октябрь куни Фарғонада ўтказилган АГМК 3:1 "Пахтакор" беллашувида ҳар икки жамоа дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилаган.

Тўлиқ статистика


реферифиналс-кқ-кпен
1Равшан Эрматов52011
2Гали Имомов41430
3Ноил Лутфуллин41430
4Марат Исмоилов21220
5Рустам Саидов21110
6Рашид Айтеков1800
7Ғайрат Каримов1600
8Шерзод Қосимов1401
9Ким Донг Жин1310
10Муҳаммад Абдулла Ҳасан1500
11Сардор Нажафалиев1411
12Дилшод Асимов1300
13Дмитрий Роман1300
14Темур Тўхтасинов1502
15Владислав Цейтлин1410
16Аҳрол Рисқуллаев
1410
17Зокир Қодиров1101
18Вадим Агишев----


Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Автор :
Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика