RU

Последние новости

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  5 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  7 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   6 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  17 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  56 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Финал. "Динамо" тўладими? Новости

Финал. "Динамо" тўладими?

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг якунловчи баҳси ўтказилади.

Пахтакор

Одилжон Хамробеков - 28'

Кубок Узбекистана. Тур 3

04/12/2021, 16:00

2
:
1
Завершен

Насаф

Баҳром Абдураҳимов - 38', Голиб Гайбуллаев - 75'

45'
90'
24'  Шахзод Азмиддинов
28'  Одилжон Хамробеков
28'  Фаррух Сайфиев
45'  Одилжон Хамробеков
46'  Шахзод Азмиддинов (Марлен Чобанов)
68'  Аббосбек Файзуллаев (Боян Матич)
80'  Сардор Собирходжаев (Аброр Исмоилов)
80'  Достонбек Хамдамов (Азизбек Тургунбаев)
83'  Марлен Чобанов
90'  Шерзод Темиров (Диёр Холматов)
34'  Ойбек Бозоров
38'  Баҳром Абдураҳимов
38'  Шерзод Насруллаев
60'  Баҳром Абдураҳимов (Шахзод Акрамов)
60'  Абубакрризо Турдалиев (Муродбек Рахматов)
61'  Шахзод Акрамов
75'  Голиб Гайбуллаев
75'  Сухроб Нуруллоев
78'  Сухроб Нуруллоев (Алибек Давронов)
78'  Хусайин Норчаев (Шохмалик Комилов)
90'  Умиджон Эргашев

Финал ўйинига Самарқанддаги "Динамо" стадиони мезбонлик қилади. Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Насаф" 2021 йилги футбол мавсумини айнан шу стадионда ўтган Суперкубок ўйини орқали очиб берганди. Мавсумга якуний нуқтани қўйиш ҳам шу жамоаларнинг чекига тушди. Манзил яна ўша.

"Динамо" ўйингоҳи — шу ном билан аталувчи Самарқанд вилояти бош жамоасининг уй стадиони. 1958 йилда ташкил этилган "Динамо" клуби 50 йилдан зиёдроқ вақт давомида айни ўйингоҳда тўп суриб келмоқда (2007 ва 2011 йиллар мустасно). 

Стадион 1962 йилда қурилган, ўша пайтлари сиғими 16 минг нафар томошабинга мўлжалланган эди. 2012 йилда эса заминавий тарзда реконструкция қилинган аренанинг бағри кичрайиб, 13 800 нафар мухлисга жой бера бошлади.

Маълумот учун, мамлакат кубоги финали 3-бор Самарқандга ишониб топширилди. Тарихга назар солсак, финаллар тарихи айнан "Шарқ гавҳари"дан бошланганига гувоҳ бўламиз:

1992. "Навбаҳор" 0:0 "Темирйўлчи" (ҳозирги "Қўқон-1912"). Пенальтилар серияси - 6:5.

2016. "Локомотив" 1:0 "Насаф".

Ўзбекистон кубогининг дастлабки финал якуний ўйинини 7 000 нафар ишқибоз "Динамо" стадионидан кузатган бўлса, 2016 йилда 8 150 нафар томошабин аренага ташриф буюрган эди.

Томошабинларнинг 2021 йилдаги статистикасига эътибор қаратсак, "Динамо" ўйингоҳига ташриф ўртача 2000 кишидан пастга тушгани йўқ. Агар навбатдаги беллашувнинг финал мақомидалигини инобатга олсак, бу миқдор сезиларли равишда ошиши мумкин. Шунингдек, "Насаф" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйинларнинг ҳар доим кескин ва муросасиз кечиши ҳам учрашувга қизиқишни орттириши бор гап. Бундан ташқари, ПФЛ ҳам кўпроқ мухлисларни жалб этиш мақсадида қатор кўнгилочар тадбирлар режалаштириб қўйган.

Асосийси, финални ўйингоҳнинг ўзидан томоша қилиш мутлақо бепул. Хуллас, ҳордиқ чиқариш учун имконият аталмиш нарса бор. Наҳот, шундан кейин ҳам бутун бошли Самарқанд мўжазгина стадионни тўлдира олмаса?

1) 5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди?

2) Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

3) Финал. "Насаф" "Пахтакор" билан нечанчи марта тўқнашади?

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика