RU

Последние новости

20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  20 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Филиппин - Ўзбекистон учрашуви Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади Новости

Филиппин - Ўзбекистон учрашуви Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь куни тонгда Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, 4-тури доирасидаги Филиппинга қарши ўйинни ўтказиш учун чартер рейс билан Манилага учиб кетди.

Филиппин пойтахтига йўл олиш олдидан жамоа тўртинчи ва бешинчи сентябрь кунларида Тошкентдаги “Жар” стадионида машғулотлар ўтказди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Яманга қарши эълон қилинган 23 нафар футболчидан иборат рўйхатидан Филиппинга қарши ўйинга йўл олган таркибда биргина ўзгариш бор. Жамоа ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев оилавий сабабларга кўра Манилага учмайдиган бўлди. Саралашнинг 3-тури доирасидаги Яманга қарши учрашувда дисквалификация сабаб жамоага ёрдам бера олмаган Азизбек Ҳайдаров эса Филиппинга қарши ўйинда майдонга туша олади ва у жамоа билан сафарга йўл олди.

Эслатиб ўтиш керакки, 7 сентябрда Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Филиппин – Ўзбекистон учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан 17:00 да Бокаю Сити шаҳрида ўтказилади. 8 сентябрь куни, шунингдек, Доҳада Яман терма жамоаси Баҳрайн терма жамоасига қарши 4-тур учрашувини ўтказади. Шимолий Корея терма жамоаси 4-турда дам олади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика