Филипп Лам: “Италиядан қасос олмоқчи эмасмиз”
15 ноя 2013 15:34
Новости
Филипп Лам: “Италиядан қасос олмоқчи эмасмиз”
Германия терма жамоаси ҳимоячиси Филипп Лам, Италия терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви, олдинги йирик мусобақалардаги ўйинлар билан боғлиқ бўлмаслигини айтиб ўтди.
“Италиядан қасос олмоқчи эмасмиз, ўтмишни барибир ўзгартириб бўлмайди. Албатта биз ҳеч қачон Италияни катта мусобақаларда мағлуб эта олмаганмиз. Аммо бу футбол. Энди биз фақатгина олдинга қараб интилишимиз ва бўлажак ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак.
Фикримча жаҳон чемпионати бошланишидан олдин қайси позицияда ўйнашимни аниқлаб олганман. Ҳар бир ўйинчи ўз ўрни учун жавоб бериши керак. Бироқ фаолиятим давомида ҳар қандай позицияда ҳам ўйнай олишимни исботлаганман”, - дейди Лам.
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии