ФИФАнинг етакчи эксперти Қаршида семинар машғулот ўтказади
09 дек 2015 10:51
Новости
ФИФАнинг етакчи эксперти Қаршида семинар машғулот ўтказади
Моника Штааб 9-23 декабрь кунлари Қарши шаҳрида мамлакатимизнинг футбол бўйича аёллар жамоалари мураббийлари ва етакчи футболчилари учун семинар машғулотлари ўтказади.
Бугун 9 декабрь куни соат 15:00да мазкур лойиҳани тақдимоти ва очилиш маросими бўлади.
Семинар – машғулотлар 10 декабрдан бошлаб Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт ва маданий соғломлаштириш марказида бўлиб ўтади. Семинар ҳам назарий ҳам амалий тарзда ўтказилади, шунингдек семинар режасида мураббийлар учун мастер-класслар ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.
Мамлакатимизда фаолият юритаётган 31 нафар мураббий ва футболчилар ушбу семинарда иштирок этишади. ФИФАнинг етакчи эксперти Моника Штаабга Ўзбекистон Аёллар Футбол Ассоциациясидан бир неча маъсул шахслар ҳам ҳамроҳлик қилишади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии