ФИФА Суареснинг жазосини бироз енгиллаштирди
04 июл 2014 20:02
Новости
ФИФА Суареснинг жазосини бироз енгиллаштирди
ФИФА Луис Суаресга машғулот ўтказиш учун рухсат берди. Бу ҳақида ташкилотнинг тартиб-интизом қўмитаси раҳбари Клаудио Сульсер маълумот берди.
“Биз Суареснинг машғулот ўтказиш ҳуқуқини чегаралаб қўя олмаймиз. Мен қўмита раҳбари сифатида вазиятга холис баҳо беришни талаб қилдим”, — дея Сульсернинг сўзларидан иқтибос келтиради The Guardian.
Шунингдек, Кладуио Уругвай футбол Федерацияси Суареснинг тўрт ойлик дисквалификацияси бўйича ФИФАга апеляция берганлигини ҳам қўшимча қилди. Аввалроқ, ФИФАнинг Луис Суареснинг трансферига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаслиги айтилганди.
Уругвайлик ҳужумчини қўлга киритишга “Барселона” клуби бош даъвогар бўлиб турибди. Айрим манбаларда каталонияликларнинг Суарес учун 90 миллион доллар сарфламоқчи бўлаётгани айтилган.

championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии