RU

Последние новости

13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  0 13:11Пакета "Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  6 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  3 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  8 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  5 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 7 ўрин пастлади Новости

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 7 ўрин пастлади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган рейтингидан 7 поғона пастлаган ҳолда жаҳон рейтингида 65-ўринда бормоқда.

Янги рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида ҳамон учинчи ўринда бормоқда. Осиё Қитъаси рейтингида Ўзбекистон Эрон (44) ва Япония (48)дан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистондан кейинги икки ўринни эса Жанубий Корея (66) ва Иордания (71) терма жамолари банд этишган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 финал босқичи «В» гуруҳидаги рақиблари орасида пешқадам бўлиб турибди. Гуруҳда, Ўзбекистон (65) ва Хитойдан ташқари (88) ташқари, Саудия Арабистони (97) ва КХДР (148) терма жамоалари ўрин олган.

МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (19) ва Россия (30)дан кейинги ўринда бормоқда. Аввалги ой рейтингида Ўзбекистондан юқорида бўлган Арманистон бу сафар 23 ўринга пастлаган  - (75).

Жаҳон рейтингида эса амалдаги жаҳон чемпиони - Германия пешқадам бўлиб турибди. Германия терма жамоасидан кейинги ўринларда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўрин олишган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика