ФИФА Покистонни футболдан четлатди
11 окт 2017 14:04
Новости
ФИФА Покистонни футболдан четлатди
Халқаро футбол ташкилоти ФИФА Покистон футбол федерациясини четлатиш ҳақида қарор чиқарди.
Бунга сабаб сифатида Покистон ҳукуматининг футболга аралашуви кўрсатилмоқда. Маълумки, ФИФА қонунларига биноан давлатнинг футболга аралашмаслиги, футбол мустақил соҳа сифатида фаолият юритиши керак. Аммо Покистон ҳукумати қоидани бузган ва мамлакатда бу ҳол биринчи марта бўлмаяпти.
ФИФА Покистон ФФни четлатиш ҳақида кеча қарор қабул қилиб, бугун расман эълон қилди. Энди то қарор ўз кучини йўқотмагунча Покистон футболга алоқадор ҳеч қандай тадбир ёки мусобақаларда иштирок этмайди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии