RU

Последние новости

14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 4:4 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  9 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  22 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

ФИФА миллий жамоада 100 ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчиларни эълон қилди. Улар орасида беш нафар ҳамюртимиз бор Новости

ФИФА миллий жамоада 100 ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчиларни эълон қилди. Улар орасида беш нафар ҳамюртимиз бор

ФИФА расмий сайти миллий терма жамоаларда энг кўп майдонга тушган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

ФИФА бу рўйхатни тузишда авваламбор терма жамоаларнинг ФИФА байроғи остида ўтадиган ўйинлари, шунингдек Олимпиада учрашувларига (саралаш баҳслари ҳам инобатга олинган) эътибор қаратган. 

Мазкур рўйхатнинг биринчи ўрнида малайзиялик собиқ футболчи Со Чин Анн турибди. Бу футболчи Малайзия миллий терма жамоаси сафида 1969 - 1984 йиллар оралиғида жами 195та ўйин ўтказган. Иккинчи ўринда қувайтлик Бадр Ал Мутва 185 ўйин билан бораётган бўлса, учинчи ўринни мисрлик Аҳмад Ҳассан 184 ўйин билан эгаллаб турибди. 

Рўйхатдан беш нафар ўзбекистонлик футболчилар ҳам ўрин олди. Кетма-кетликда санайдиган бўлсак, миллий терма жамоамизда энг кўп учрашув ўтказган футболчи бу - Сервер Жепаров. Жепаров ҳисобида 127та ўйин бор. Осиёнинг икки бор "Энг яхши футболчиси" деб топилган Жепаров 2002 - 2017 йиллар оралиғида шундай натижа қайд этган.  

Сервер Жепаров - 127 ўйин (2002-2017 йиллар)

Тимур Кападзе - 117 ўйин (2002-2015 йиллар)

Одил Аҳмедов - 108 ўйин (2007-2021)

Игнатий Нестеров - 105 ўйин (2002-2019)

Анзур Исмоилов - 102 ўйин (2007-2019)


ФИФА тақдим этган рўйхатда машҳурлар кўп. Қуйида 150 ва ундан кўп ўйинларда иштирок этган асосий футболчиларни келтириб ўтамиз. 

Серхио Рамос (Испания) - 180 ўйин (2005-2021)

Криштиану Роналду (Португалия) - 179 ўйин (2003-2021)

Муҳаммад Ал Деайя (Саудия Арабистони) - 178 ўйин (1993-2006)

Жанлуиджи Буффон (Италия) - 176 ўйин (1997-2018)

Амир Шафи (Иордания) - 171 ўйин (2002-2021)

Икер Касильяс (Испания) - 167 ўйин (2000-2016)

Сами Ал Жабер (Саудия Арабистони) - 156 ўйин (1992-2006)

Лэндон Донован (АҚШ) - 155 ўйин (2000-2014)

Ясухито Эндо (Япония) - 152 ўйин (2002-2015)

Ҳассан Ал Ҳайдос (Қатар) - 152 ўйин (2008-2021)

Лионель Месси (Аргентина) - 151 ўйин (2005-2021)

Лотар Маттеус (Германия) - 150 ўйин (1980-2000)

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика