RU

Последние новости

00:00"Ливерпуль" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 23:52"Эльче" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 23:30Эстевао "Челси"ни тарк этди  6 22:34Энсо Фернандес "Челси"дан маошини оширишни талаб қилмоқда  1 22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  6 21:45"Леванте" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 21:42"Челси" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  9 21:35БАА Президенти кубоги. "Дибба" "Ал Айн"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди, Абдуллаев танаффусда ўйинга қўшилди  0 21:30Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Ризеспор" билан дуранг ўйнади, Шомуродовдан навбатдаги гол  32 21:03“Истиқлол”: Машарипов операция қилинди  9 20:57ОПЛ. "Сабаҳ"дан навбатдаги ғалаба, Раҳмоналиевда эса 90 дақиқа  1 20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  8 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1

ФИФА “Машъал”дан трансфер тақиқини олиб ташлади Новости

ФИФА “Машъал”дан трансфер тақиқини олиб ташлади

Вазият муборакликлар учун ижобий ҳал этилди.

2022 йилнинг 11 апрель куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Машъал” футбол клуби ва унинг нигериялик собиқ футболчиси Ифеанйи Ифеанйи ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. Унга кўра, “Машъал” футбол клуби зиммасига футболчи олдидаги белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаш мажбурияти юклатилган. Агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берилган.

Бироқ клуб бу борада хабардор этилган бўлса-да, ушбу низоли вазиятни ҳал этмаган ва шу муносабат билан, ФИФА 2022-йил 9-августдан эътиборан “Машъал” футбол клубига нисбатан трансфер тақиқини белгилаганди.

“Машъал” куни кеча нигериялик собиқ футболчиси олдидаги қарздорлик масаласини ҳал этди ва ФИФАга трансфер тақиқини олиб ташлаш бўйича мурожаат юборилди. 13 февраль куни футболчи томони тўлов амалга оширилганини тасдиқлади ва ФИФА “Машъал” футбол клубидан трансфер тақиқини олиб ташлади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика