RU

Последние новости

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

ФИФА аргентиналик мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган мунозарали қарор қабул қилди Новости

ФИФА аргентиналик мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган мунозарали қарор қабул қилди

Ушбу қарор аргентиналик мухлисларнинг ғазабини қўзғатди. Рамзларнинг устидан плакат қопланган, ҳатто ороллар тасвири акс этган бош кийим кийганлиги сабабли фахрий кишининг стадионга кириши тақиқланган.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ороллар шарафига номланган "Мендоза" стадионида ўрнатилган давлат байроғи Фолкленд ороллари (испанчада Мальвин ороллари) рамзини беркитишни талаб қилди. Бу эса ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Малвинас", "Антартида" ва "Атлетико Сур" котиби Гилермо Кармона халқаро ташкилотнинг ушбу қарорини танқид қилди. Шунингдек, у Мендоза ҳукумати бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги билан маслаҳатлашмагани ва ФИФА билан музокараларда қониқарли тушунтириш берилмаганини таъкидлади.

Бир пайтлар урушда қатнашган Эктор Наведа исмли фахрий томошабин ўзи учун одатий бўлган Фолкленд ороллари тасвири туширилган бош кийимда келгани сабабли сешанба куни "Мендоза" стадионида бўлиб ўтган АҚШ ва Фижи учрашувига киритилмади. 

"Ўз провинциямда бундай воқеага дуч келаман деб сира ўйламагандим. Стадионга борганимда, икки ФИФА хавфсизлик ходими мени кирита олмаслигини айтишди. "Нега?" деб сўрасам, Фолкленд тасвири туширилган бош кийим кийганимни айтишди ва уни ечишни сўради. Мен эса бош кийимни ечмаслигимни, ортга ҳам қайтмаслигимни айтдим. Чунки мен ҳеч қанақа провокация қилгани келганим йўқ. Айбим Фолкленд фахрийси бўлганиммидики, полиция мени олиб чиқиб кетишди. Мен ўзим учун хафа бўлганим йўқ, балки биринчи марта набирам билан ўйинга келгандим", деди фахрий ишқибоз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика