RU

Последние новости

23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  9 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:21Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" (онлайн ҳисоб)  15 22:20Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" (онлайн ҳисоб)  2 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  9

"Фидокор" ва "Строитель Зарафшон" футзал мусобақаларидан четлаштирилди ва ПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди Новости

"Фидокор" ва "Строитель Зарафшон" футзал мусобақаларидан четлаштирилди ва ПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига "Фидокор" ва "Строитель Зарафшон" жамоалари томонидан молиявий ҳолат билан боғлиқ муаммолар сабаб футзал мусобақаларида иштирок эта олмаслик бўйича мурожаат келиб тушди.

"Фидокор" жамоаси 2021/22 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиб, бирорта ғалабасиз мавсумни сўнгги ўринда якунлаган, қўшимчасига сўнгги тур учрашувларига ташриф буюра олмаганди. "Строитель Зарафшон" жамоаси эса худди шу мавсумни Олий лигада ўтказиб, сўнгги ўринни эгаллагани оқибатида 2022/23 йилги мавсумни қуйи дивизионда давом эттириши керак эди.

ЎзПФЛ Уставининг 4.6-бандига мувофиқ жамоа юқори тоифадаги лигада иштирок эта туриб мусобақадан четлаштирилса, мазкур жамоада янги мавсумни битта қуйи дивизионда бошлаш имконияти бўлиши мумкин эди. "Строитель Зарафшон" эса Биринчи лигада иштирок этиши керак бўлган ҳолатида унда иштирок эта олмаслигини маълум қилди.     

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Уставининг 4.7-бандига мувофиқ "Фидокор" ва "Строитель Зарафшон" клублари футзал мусобақаларидан четлаштирилди ҳамда Лига қатнашчилари сафидан чиқарилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика